Ўзбекистон | 22:27 / 08.11.2023
6401
3 дақиқада ўқилади

“Йил охиригача яна 24 та ТТЖ фойдаланишга топширилади” – вазир ўринбосари

Давлат дастурининг 9 ойлик ижроси якунлари муҳокамасида сентябргача 11 та талабалар турар жойи фойдаланишга топширилган деб ҳисобот берилди. Лекин вазирлик сентябр ойида Kun.uz’га берган маълумотида 18 та ТТЖ фойдаланишга топширилганини маълум қилганди. 

Олий Мажлисда Давлат дастурининг 2023 йил тўққиз ойлик ижроси якунлари муҳокамаси бўлиб ўтди. Унда депутат Мавжуда Ҳасанова талабалар турар жойларини қуриш режаси йил охиригача бажариладими, деган савол билан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги вакилларига юзланди.

У Давлат дастурининг 169-бандида республикада 40 минг ўринли 83 та ТТЖ қурилиши белгилангани, тақдим этилган ҳисоботга кўра эса 9 ой давомида 51 та объектда қурилиш ишлари бошланганини маълум қилди.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, 32 та объектда қурилиш ишлари бошланмаган. 18 минг ўринли ТТЖлар эса ҳанузгача битмаган. Фракция томонидан ҳам ушбу масала жойларга чиқиб ўрганилганда вазирликка ўзимизнинг тавсияларимизни ҳам берган эдик. Қурилиши битмаган объектлар йилнинг охиригача фойдаланишга топшириладими ва бугунги кунгача 32 та объектда бошланмаган қурилиш тақдири нима бўлади?” деб савол берди депутат.

Бунга олий таълим, фан ва инновациялар вазири биринчи ўринбосари Комилжон Каримов жавоб берди. У Янги Ўзбекистон ривожланиш стратегиясида 100 минг ўринга эга ТТЖ 2026 йилгача барпо этилиши белгиланганини айтиб, дастур қабул қилингандан буён республикада 25 минг 731 ўринли 54 та ётоқхона фойдаланишга топширилганини маълум қилди.

Каримов йил охиригача 18 минг ўринли ТТЖ қуриб фойдаланишга топширилиши ва бунинг молиявий манбалари белгилангани, бу ерда ҳеч қанақа муаммо бўлмаслигини ҳам қўшимча қилди.

Сентябр ойигача 6400 ўринли 11 та ТТЖ фойдаланишга топширилди. Бундан 5 таси давлат-хусусий шерикчилик, 3 таси ОТМ маблағлари ҳисобидан ва қолган 3 таси инвестиция дастури асосида қурилган. Жорий йилнинг охиригача 24 та ТТЖ фойдаланишга топширилади ва булар 11 минг талабага режалаштирилган”, – деди вазир ўринбосари.

Бироқ Комилжон Каримов берган маълумот вазирлик матбуот хизмати Kun.uz’га сентябр ойида тақдим қилган маълумотдан фарқ қиляпти. Ўшанда ОТФИВ берган маълумотда 2023 йил 1 сентябр ҳолатига кўра, 8 416 ўринли 18 та талабалар турар жойлари фойдаланишга топширилгани ва йил якунигача яна 9700 ўринли 21 та талабалар турар жойи фойдаланишга топширилиши режалаштирилгани айтилганди.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда