Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Сурияда Эронга яқин гуруҳлар жойлашган ҳудудга зарба берди
Суриядаги Эронга алоқадор жангчилар жойлашган ҳудудга ҳаво ҳужумлари уюштиришга АҚШнинг минтақадаги базаларига бир қатор ҳужумларга жавобан Байден топшириқ берди.
8 ноябр, чоршанба куни Американинг иккита F-15 қирувчи самолёти Сурия шарқида Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) ва унга алоқадор гуруҳлар томонидан фойдаланилган объектга зарба берди. АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остиннинг сўзларига кўра, зарбалар АҚШ президенти Жо Байденнинг буйруғи билан сўнгги пайтларда Ироқ ва Суриядаги АҚШ базаларига уюштирилган қатор ҳужумларга жавобан амалга оширилган.
«Агар Эрон ишончли вакилларининг АҚШ ҳарбий хизматчиларига ҳужумлари давом этса, биз халқимизни ҳимоя қилиш учун зарур бўлган бошқа чораларни кўришдан қайтмаймиз», - дея огоҳлантирди Остин. «Биз ҳар қандай кескинлашувдан тийилишга чақирамиз», деди у.
Пентагон маълумотларига кўра, Эрон томонидан қўллаб-қувватланган жангчилар октябр ойи ўрталаридан бери АҚШнинг Ироқ ва Суриядаги ҳарбий базаларига камида 40 та учувчисиз учоқлар ва ракета ҳужумларини амалга оширган. Ушбу ҳужумлар муваффақиятли бўлмади ва америкалик аскарлар «жиддий жароҳат олмаган», деб таъкидлади маҳкама.
7 октябр куни ҲАМАС гуруҳи жангчилари Исроилга ҳужум уюштиргани, шундан сўнг Исроил Ғазони тинимсиз бомбардимон қилишни бошлаганидан кейин Яқин Шарқдаги вазият кескинлашди. Қўшма Штатлар тийиб турувчи восита сифатида минтақага ҳарбий кемалар ва самолётларни жойлаштирди.
Мавзуга оид
21:14 / 30.06.2026
АҚШ Олий суди туғилганда фуқаролик олиш ҳуқуқини тасдиқлади
17:54 / 30.06.2026
Миллий гвардия ва Пентагон икки йиллик ҳамкорлик режасини муҳокама қилди
14:37 / 30.06.2026
АҚШ-Эрон музокарачилари Доҳага келяпти: Ҳўрмуз диққат марказида
08:55 / 29.06.2026