Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Марказий Осиё - Марказ» қувури орқали газ етказиб бериш ҳажми оширилади – Газпром
Газ қувурлари тизимини реконструкция қилишнинг иккинчи босқичи якунлангач, таъминот ҳажми 2025 йил 1 ноябрдан оширилиши мумкин.
«Марказий Осиё – Марказ» газ узатиш тизими орқали Россия газини тескари режимда етказиб бериш 2025 йил ноябр ойидан бошлаб янада оширилиши керак. Бу ҳақда Россиянинг «Газпром» компанияси бошқаруви раиси Алексей Миллер «Известия» нашрига айтди.
Унинг эслатишича, Россия билан Қозоғистон ўртасида газ соҳасида «энг йирик стратегик лойиҳа аллақачон бошланган, биринчи босқич якунланган». Миллер газ етказиб бериш ҳажми қанча миқдорга оширилишига аниқлик киритмади.
Октябр ойида «Марказий Осиё – Марказ» қувури орқали Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш бошланди. Амалдаги шартнома кунига 9 млн м.куб ҳажмдаги таъминотни назарда тутади. Зарур бўлганда Қозоғистон ҳам қувур орқали Россия газини олиши мумкин.
«Бу аслида «Марказий Осиё - Марказ» газ қувурлари тизимининг иккинчи туғилган куни. Газ Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистон ҳудудига етказилмоқда. Санкт-Петербург халқаро газ форумида учта стратегик меморандум имзоланди: Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон билан «Марказий Осиё – Марказ» газ қувурлари тизимини кенгайтириш бўйича. Хусусан Қозоғистон ва Ўзбекистон билан Россия газини етказиб бериш ҳажмини ошириш, шунингдек, ушбу минтақадаги бошқа мамлакатларга газ транзит қилиш ҳақида. Россия газини ушбу газ транспорти тизими орқали тескари режимда етказиш бўйича янада улкан мақсадлар қўйилди. «Марказий Осиё – Марказ» газ қувурларини реконструкция қилишнинг иккинчи босқичини ўтказиш муддати қатъий: таъминот 2025 йил 1 ноябрдан кечиктирмай бошланиши керак», деди Миллер.
7 октябр куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия ва Қозоғистон раҳбарлари Владимир Путин ҳамда Қосим-Жўмарт Тўқаев билан биргаликда «Марказий Осиё – Марказ» газ қувури орқали Россия газини етказиш жараёнига старт берди.
Қайд қилинишича, Ўзбекистон Россия билан 2,8 миллиард м.куб табиий газ етказиб бериш бўйича икки йиллик шартнома тузган.
Мавзуга оид
18:53 / 10.06.2026
Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистонга транзитини оширишга тайёрлигини маълум қилди
22:09 / 08.06.2026
«Газпром» Ўзбекистонга экспортни 15 фоизга оширганини маълум қилди
21:35 / 20.05.2026
Ўзбекистон Хитойга 46 млн долларлик табиий газ етказди
18:02 / 20.05.2026