Тошкентдан Самарқандга юқори тезликдаги янги темирйўл қуриш режалаштирилмоқда
“Ҳозир бизда битта магистрал бор ва биз ундан ҳам юқори тезликдаги, ҳам тезюрар, ҳам оддий транспортларда йўловчи ташиш мақсадида, ва ҳам юк ташувлари учун фойдаланяпмиз”, дея янги темирйўлга заруратни тушунтирди ЎТЙ раисининг биринчи ўринбосари Ҳикматулла Раҳметов.
“Ўзбекистон темир йўллари” раисининг биринчи ўринбосари Ҳикматулла Раҳметов Тошкентдан Самарқандга юқори тезликдаги темирйўл магистралини қуриш режаси ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда у Самарқандда ўтган Верона евроосиё иқтисодий форуми доирасида Spot мухбирига маълум қилган.
“Биз ҳозир нафақат Жаҳон банки, бошқа кўплаб халқаро молия институтлари билан, шунингдек, манфаатдор инвесторлар билан ҳам Тошкентдан Самарқандга юқори тезликда ҳаракатланувчи поездлар учун алоҳида магистрал қуришни муҳокама қиляпмиз”, – деган у.
Раҳметовнинг сўзларига кўра, фақат юқори тезликдаги поездлар учун мўлжалланган янги магистрални Самарқанддан кейин яна узайтириш режа қилинган.
“Ҳозир бизда битта магистрал бор – қайсидир участкада иккита, лекин асосан битта – ва биз бугун бу магистралдан ҳам юқори тезликдаги, ҳам тезюрар, ҳам оддий транспортларда йўловчи ташиш мақсадида, ва ҳам юк ташувлари учун фойдаланамиз, шунинг учун ҳозирда инфратузилма шунчаки етишмайди”, – дея қайд этган ЎТЙ раисининг биринчи ўринбосари.
Таъкидлаш лозим, “Ўзбекистон–2030” стратегиясида 2030 йил якунига қадар Тошкент – Самарқанд, Самарқанд – Навоий – Бухоро йўналишларида янги тезюрар темирйўлларни қуриш, тезюрар поездларда йўловчи ташиш сонини 2,5 баробар кўпайтириш режа қилинган.
Октябр ойида “Ўзбекистон темирйўллари” расмийлари Жаҳон банки вакиллари билан Ўзбекистонда юқори тезликда ҳаракатланувчи поездлар тезлигини 300 км/соатгача етказиш масаласини кўриб чиққан эди.
Мавзуга оид
20:33 / 13.11.2024
«Ўзбекистон темирйўллари» 1 декабрдан юк ташиш тарифларининг вагон қисмини 30 фоизга оширади
20:00 / 13.11.2024
«Ўзтемирйўлконтейнер» АЖнинг 35 фоиз акциялари 200 млрд сўмга сотилди
08:30 / 10.10.2024
«Ўзбекистон темирйўллари» бош муҳандиси Ҳусниддин Ҳосилов ишдан кетди
18:47 / 09.10.2024