Спорт | 19:35 / 12.11.2023
26632
2 дақиқада ўқилади

«Насаф» – кетма-кет учинчи марта Ўзбекистон кубоги соҳиби

Ўзбекистон кубоги финалида «Насаф» баҳсли пеналтидан киритилган гол эвазига ОКМКни мағлуб этиб, кетма-кет учинчи марта ушбу совринга эга чиқди.

Қаршида ўтган финалда Рўзиқул Бердиев ва Миржалол Қосимов шогирдлари ўртасидаги баҳсда тенгкураш кузатилди. Учрашувнинг 71-дақиқасида бош ҳакам Азиз Асимов томонидан белгиланган баҳсли пеналти учрашув тақдирини ҳал қилди. Жавоҳир Сиддиқовнинг 11 метрлик нуқтадан киритган голи мезбонларга муҳим ғалабани келтирди – 1:0.

Шу тариқа, «Насаф» мухлислари қаршисида ўтган финалда кетма-кет учинчи марта Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди. Клуб сўнгги йилларда Самарқанд ва Бухородаги финалда ҳам кубокни боши узра кўтарганди.

Ўзбекистон кубоги. Финал

«Насаф» - ОКМК – 1:0
Бош ҳакам: Азиз Асимов.
VAR: Ильгиз Танташев.
AVAR: Александр Сидоров.
Гол: Жавоҳир Сиддиқов, пенальтидан 71.

«Насаф»: 35. Абдувоҳид Неъматов, 2. Алибек Давронов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 7. Акмал Мозговой, 8. Зафармурод Абдираҳматов, 9. Жавоҳир Сиддиқов (70. Жамбули Жигаури, 80), 17. Суҳроб Нуруллоев (99. Азизбек Амонов, 60), 19. Матеус Лима Круз, 34. Шерзод Насруллаев, 77. Ойбек Бозоров, 88. Марко Станоевич (18. Баҳром Абдураҳимов, 60).

ОКМК: 1. Ботирали Эргашев, 2. Акрамжон Комилов, 3. Сардор Раҳмонов, 4. Миржамол Қосимов (39.Аслбек Умирзоқов, 87), 7. Дилшод Аҳмадалиев, 10. Хуршид Ғиёсов (19.Муҳаммаданас Ҳасанов, 80), 15. Ойбек Рустамов, 17. Санжар Турсунов (88.Сиаваш Хақназарий, 80), 20. Ислом Тўхтахўжаев, 27. Мартин Боакье, 29. Виталий Денисов (24.Мурат Эрматов, 87).

Мавзуга оид