Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Бу ўйинда ғалаба қозониш биз учун муҳим». Шомуродов Туркманистон ва Эронга қарши баҳс ва «Каляри»даги фаолияти ҳақида
Бугун, 13 ноябрдан Ўзбекистон миллий жамоаси Тошкентда йиғин бошлади. Сречко Катанец шогирдлари ФИФА кунларида ЖЧ-2026 ва Осиё кубоги-2027 саралаш босқичи доирасидаги расмий ўйинларга киришади. Туркманистон ва Эронга қарши ўйин олдидан Элдор Шомуродов ҳам миллий жамоа сафига қўшилди ва дастлабки машғулотдан олдин фикрлари билан ўртоқлашди.
- Элдор, муҳим ўйинлар олдидан жамоанинг кайфияти, тайёргарлик ҳақида тўхталсангиз...
- Кайфият яхши. Буёғига расмий ўйинлар бошланмоқда, бу ҳақиқий кучимизни синаб кўришга ёрдам беради. Ўйинларга барчамиз тайёр.
- Олдинда Туркманистон ва Эронга қарши ўйинлар кутиб турибди. Бу рақиблар ҳақида нима дея оласиз?
- Иккала рақибга қарши ҳам жиддий тайёргарлик кўрамиз. Туркманистондаги ўйин ҳақида «Пахтакор» ўйинчилари билан гаплашдик, у ердаги сунъий майдон бўйича саволлар бор. Аммо икки жамоа ҳам ўша стадионда тўп суради. Бу баҳс гуруҳдаги биринчи ўйин ва унда ғалаба қозониш биз учун жуда муҳим.
- «Каляри»даги фаолиятингиз ҳақида ҳам тўхталсангиз. Клаудио Раниери қўл остида тўп суряпсиз, бу қандай кечмоқда?
- Яхши. Ҳаммаси жойида. Секин формага кириб боряпман, мураббийлар ва жамоадагилар билан муносабатим яхши.
- Мексикага қарши ўртоқлик ўйини сунъий қопламали майдонда ўтгани учун шифокорлар сизга майдонга тушмасликни тавсия қилганди. Туркманистондаги ўйин ҳам сунъий қопламада ўтишини инобатга олсак, баҳс ЖЧ-2026 саралашидаги расмий ўйин бўлгани учун майдонга тушасизми?
- Албатта, бу расмий ўйин. Мексика билан учрашув эса ўртоқлик мақомида эди. Шу боис ўшанда таваккал қилмасликни сўрашганди. Олдимиздаги баҳс эса расмий учрашув эканлиги сабабли жароҳат олиш хавфи ҳақида ўйлаб ҳам ўтирганим йўқ, - дея Элдор Шомуродовнинг сўзларини келтирган Tribuna.uz мухбири.
Маълумот учун, Ўзбекистон 16 ноябр куни Ашхободда Туркманистонга қарши майдонга тушса, 21 ноябр куни Тошкентда Эронни қабул қилади.
Мавзуга оид
00:43 / 15.12.2025
Шомуродов гол+пас тизимида Туркия чемпионатида етакчига айланди
11:54 / 30.11.2025
Файзуллаев гол уришни бошлади, Шомуродов давом эттирди, «Барса» «Реал»ни қувиб ўтди
12:30 / 27.10.2025
Класикода жанжал, «Сити»да яна мағлубият, Шомуродовда дубл. Кун ўйинлари
13:35 / 14.09.2025