Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Руминияда украиналик учувчиларни F-16 самолётини бошқаришга ўргатиш маркази иш бошлади
Нидерландия марказни бешта F-16 қирувчи самолёти билан таъминлади.
Руминия ва Нидерландия ҳукумати вакиллари, шунингдек, Американинг Lockheed Martin аэрокосмик компанияси раҳбарияти 13 ноябр куни Руминия ҳарбий-ҳаво кучларининг «Борча» базасида украиналик учувчиларни F-16 самолётини бошқаришга ўргатиш дастурини ишга туширди.
Interfax агентлигининг EFE маълумотларига таяниб хабар беришича, Нидерландия ушбу дастур доирасида 18 тагача F-16 қирувчи самолётларини етказиб бериш ниятида, улардан бештаси аллақачон ушбу ўқув марказида.
Lockheed Martin келишувнинг бир қисми сифатида дастур иштирокчиларини инструкторлар ва техник ходимлар билан таъминлайди. Учувчиларни тайёрлаш камида олти ой давом этиши кутилмоқда. Нидерландия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, ҳарбий самолётлар машғулотлар жараёнида НАТО ҳаво ҳудудини тарк этмайди.
Руминия ҳарбий-ҳаво кучларининг «Борча» базасидаги ўқув марказида руминиялик учувчилар ва НАТО давлатларидан келган бошқа учувчилар ҳам ўқитилади.
Аввалроқ, Дания, Нидерландия ва Норвегия Украинага ўнлаб F-16 қирувчи самолётларини тақдим этишга ваъда берган эди.