Жамият | 13:09 / 13.11.2023
19140
2 дақиқада ўқилади

Тошкентнинг уч туманида иссиқ сув ва иситиш тизими вақтинча ўчирилади

«Чуқурсой» подстанциясида юзага келган носозлик сабабли Юнусобод, Олмазор ва Шайхонтоҳурда иссиқ сув ва иситиш тизими вақтинча ўчирилади. Таъминот ярим тунга қадар тикланади.

13 ноябр куни Тошкент шаҳрининг 3 та туманида иссиқ сув ва иситиш тизими вақтинча ўчирилади, дея хабар бермоқда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.

«Ўзбекистон темирйўллари» АЖга қарашли «Чуқурсой» подстанциясида носозлик юзага келган. Бунинг оқибатида Юнусобод туманида жойлашган 4-қозонхонанинг 2 навбати ўчирилган.

Қуйидаги манзилларда иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти бўлмайди:

Юнусобод тумани:

Марказ-2, 4-, 5-, 6-мавзеларида жойлашган турар жойлар, ижтимоий муассаса ва маъмурий бинолар;
Ҳакимзода, Ж. Обидова, Эргашева, Ниёзбек йўли, Арифова кўчалари, Амир Темур ва Қорасарой шоҳкўчалари.

Олмазор тумани:

Қорақамиш 1/1, Қорақамиш ½, Қорақамиш 2/1, Қорақамиш 2/3, Қорақамиш 2/5, Марказ-22 мавзелари, Ғофур Ғулом, Тахтапул, Себзор, Марказ-17/18, Шимолий Олмазор, А. Бобожонова, Қорасарой, Файзи Баланд, Абдураҳмонов, Сағбон, Ёлқин, Дадабоев, Ўрозбоев, Юнусов, Мухбир, Келес йўли, Норазтепа кўчаларида жойлашган турар жойлар, ижтимоий муассаса ва маъмурий бинолар.

Шайхонтоҳур тумани:

Зулфияхоним, У. Юсупов, Лабзак кўчаларида жойлашган турар жойлар.

Таъминот ярим тунга қадар тикланиши маълум қилинган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид