Украина учун қирувчилар ва Лиман яқинидаги зирҳли поезд. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 628-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- РИА Новости ва ТАСС РФ мудофаа вазирлигига таяниб Днипро дарёси бўйидаги Россия қўшинлари «қайта гуруҳланаётгани» ҳақида хабар берди, кейин эса бу хабарини ўчириб юборди. Мудофаа вазирлиги янгиликни провокация деб атаган, РИА Новости вакили эса кейинроқ маълумот «мудофаа вазирлигининг, тахминларга кўра, Украина ҳудудидан туриб юритиладиган сохта аккаунтидан олингани»ни билдирган.
- The Economist АҚШ ҳукумати баҳоларига кўра, кенг кўламли уруш бошланганидан буён 70 минг украин жангчиси ҳалок бўлиб, яна 120 минг киши яралангани ҳақида хабар берди. Журналистлар бу маълумотлар манбасини келтирмаган.
- Харкив суди маҳаллий аҳоли вакилини умрбод қамоқ жазосига ҳукм этди. У 2022 йил мартида маъмурият биносига зарба берилиши учун Россия ракетасига нишон белгилаб беришда айбдор деб топилган (ўша ҳужум оқибатида 44 киши ҳалок бўлганди). Айбланувчи айбини тан олмаган ва «Украинада адолат йўқлиги»ни айтган.
- Mash телеграм-канали украинларнинг диверсия-разведка гуруҳлари Белгород областига ёриб киргани ҳақида хабар тарқатди. Регион раҳбари бу маълумотни «фейк» деб атади.
- Москва муниципал депутати, армия тўғрисидаги «фейклар» бўйича етти йилга қамалган Алексей Гориновга қарши янги иш очилди — терроризмни оқлаш моддаси (ЖК 205.2-моддаси, 1-қисми) бўйича — камерадошлари билан «Азов» баталёни ва Қрим кўпригидаги портлаш ҳақидаги суҳбати туфайли.
Руминияда F-16 пилотларини тайёрлаш маркази
Руминия жануби-шарқидаги Фетешти шаҳри яқинидаги авиабазада НАТОнинг Европадаги ўқув маркази очилган. Бу ерда алянсга аъзо мамлакатлар пилотлари Нидерландия томонидан тақдим этилган F-16 қирувчи самолётларида учишни ўрганади. Бу ерда декабр ойида украиналик пилотлар ҳам машғулотларни бошлайди.
Нидерландия Украинага 42 самолёт тақдим этган: уларнинг барчаси ҳам УҚК эҳтиёжлари учун эмас, самолётларнинг бир қисми фақат ярим йил давом этадиган машғулотларда фойдаланилади. Нидерландиядан ташқари Дания (19 та), Норвегия (10 тагача) ва Белгия (айнан қанчалиги ҳозирча номаълум) ҳам ўз техникаларини беришни режалаштирган. Украина дастлабки F-16 самолётлари 2024 йилнинг биринчи ярмида етиб келишини кутмоқда.
Володимир Зеленский бу ҳарбий ёрдам «[Украина ва НАТО] мамлакатлари авиация коалициясига муҳим амалий ҳисса бўлиши»ни таъкидлаган.
Россиянинг Лиман яқинидаги зирҳли поезди
Харкив яқинидаги украин ҳарбийлари
Омскда шартнома асосида хизмат қилиш рекламаси
Мавзуга оид
19:02
The Guardian: Буюк Британия ҳукумат алмашганидан кейин Украинага ракеталар етказишни тўхтатди
13:30
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024
“Ғарбнинг геосиёсий очкўзлиги келишмовчиликлар бош сабаби” – Путиннинг “Валдай”даги чиқиши
17:00 / 09.11.2024