Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Фарғонада ақлли шаҳар тизимини жорий этмоқчи
Лойиҳа ўз ичига “ақлли транспорт”, “ақлли энергетика тизими”, “ақлли сув ва газ таъминоти” каби йўналишларни қамраб олган.
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров Хитойнинг Chengdu Shiny Technology ҳамда Zhiyuanhui Information Technology компаниялари вакилларини қабул қилди.
Учрашувда Фарғонада “Ақлли шаҳар” технологияларини жорий этиш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Вилоят ҳокими Хайрулла Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти делегациясининг жорий йил сентябр ойида Хитойга амалий ташрифи давомида Ченду шаҳрида Zhiyuanhui Information Technology компанияси раҳбарлари билан музокаралар ўтказилиб, ушбу лойиҳа бўйича дастлабки келишувга эришилган.
“Ақлли транспорт”, “ақлли энергетика тизими”, “ақлли сув ва газ таъминоти” ва бошқа кўплаб йўналишларни ўз ичига оладиган ушбу лойиҳанинг жорий қилиниши ягона рақамли муҳитни шакллантириш орқали ҳудудларни бошқариш самарадорлигини оширади, бир бутун ҳолатда бошқаришга имконият яратади. Барча коммунал тизимларнинг “ақлли технологиялар”га бирлаштирилиши хизматлар сифатида янада ошишини таъминлайди.
Хитой делегацияси вакиллари вилоятдаги қатор тегишли ташкилотларда бўлиб, учрашувлар ўтказади, ушбу учрашувлар якунлари бўйича лойиҳанинг техник шартларини ишлаб чиқиш ва амалий босқичга ўтиш режалаштирилган.
Мавзуга оид
08:24 / 04.06.2026
Фарғонада мембранали сув ҳавзасида бир киши чўкиб кетди
16:15 / 23.05.2026
“Мақсад сари” шина тортган бола: унинг отасига чора кўрилиши мумкин
08:24 / 20.05.2026
Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
11:41 / 19.05.2026