Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент Сурхондарёга ташрифини Ҳаким ат-Термизий мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади
Уламолар билан суҳбатда бугун дунёда турли низо ва урушлар бўлаётгани, бегуноҳ инсонлар қони тўкилаётгани афсус билан қайд этилди.
Президент Шавкат Мирзиёев 16 ноябр куни Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди.
Дастлаб Ҳаким ат-Термизий мақбараси зиёрат қилинди. Қуръон оятлари тиловат этилиб, Аллоҳдан юртга тинчлик, халқимизга фаровонлик тилаб дуо ўқилди.
Уламолар билан суҳбатда бугун дунёда турли низо ва урушлар бўлаётгани, бегуноҳ инсонлар қони тўкилаётгани афсус билан қайд этилди.

Бу юртдаги тинчлик-осойишталик қадрини янада теран англатиб, инсонда шукроналик руҳини уйғотади. Бу неъматлар аҳамиятини, Термизий каби боболаримиз илм-маърифатини ёшларга етказиш муҳимлиги таъкидланди.
Шу масалалар бўйича Термизда илмий конференция ўтказиш таклифи билдирилди.

Мавзуга оид
11:40 / 14.07.2026
“Диплом эмас, тажриба муҳим”: 8 тилни биладиган 25 ёшли Ҳожимурод ҳикояси
19:55 / 02.07.2026
Танзила Норбоева раислигида Сурхондарёни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижроси муҳокама қилинди
18:28 / 20.06.2026
Сурхондарёда Александр Федин яратган ўрмонзор "Дендрология боғи"га айлантирилади
09:05 / 17.06.2026