Ўзбекистон | 09:59 / 17.11.2023
7178
2 дақиқада ўқилади

Андижонда қишлоқ хўжалигида сув танқислигининг олдини олиш учун янги сув чиқариш иншооти қурилади

Қишлоқ хўжалигида сув танқислиги олдини олиш учун 1200 гектар ер майдонини сув билан таъминловчи янги сув чиқариш иншооти қурилади ҳамда 1700 гектар ер майдонини сув билан таъминловчи “Гулистон” сув чиқариш иншооти капитал таъмирланади.

Фото: Kun.uz

"2024 йилда Андижон вилоятининг Пахтаобод туманини Хитой тажрибаси асосида, шу жумладан янги ёндашувлар, инновацион ва “яшил технологиялар” ҳамда бошқарувда замонавий усулларини қўллаган ҳолда камбағалликдан чиқариш тўғрисида"ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Андижон вилояти ҳокимлиги, Транспорт вазирлиги билан биргаликда Пахтаобод туманида 3 та янги йўналишни ташкил этиш, 10 та янги автобус, 20 та микроавтобус сотиб олиш орқали аҳолига янада сифатли транспорт хизматини йўлга қўяди.

Андижон вилояти ҳокимлигининг Пахтаобод туманида аёллар даромадини ошириш уларга муносиб меҳнат шароитлари яратиш мақсадида, тумандаги секторлар ҳудудининг меҳнат ресурслари кўп ва аҳоли зич жойлашган 4 тадан маҳаллаларида ҳар бирида 50 тадан янги иш ўринларига эга тикувчилик цехларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланади.

Андижон вилоят ҳокимлиги Пахтаобод туманида “драйвери” иссиқхоначилик бўлган Андижон, Аҳиллик, Бўстонобод, Дўнгқишлоқ, Дурдиёр, Зиёли, Кўктўнлик, Қорақўрғон, Мустаҳкам, Навбаҳор, Обод, Пайноб ва Қўрғонча маҳаллаларида кооперация ташкил этади.

Сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Андижон вилояти ҳокимлиги билан биргаликда қишлоқ хўжалигида сув танқислиги олдини олиш учун 1200 гектар ер майдонини сув билан таъминловчи янги сув чиқариш иншооти қуриш ҳамда 1700 гектар ер майдонларини сув билан таъминловчи “Гулистон” сув чиқариш иншоотини капитал таъмирлаш ишларини амалга оширади.

Энергетика вазирлиги ҳамда Андижон вилоят ҳокимлиги билан биргаликда, 2024 йилда жами 15 нафар тадбиркорнинг бино ва иншоотларига қуёш панеллари, 200 та аҳоли хонадони ва 1 та кўп қаватли уйга қайта тикланувчи энергия манбалари ўрнатиш ҳамда кичик фотоэлектр станцияларини барпо этишни таъминлайди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид