Жаҳон | 15:13 / 20.11.2023
12020
4 дақиқада ўқилади

Киевдаги комендантлик соати ва фронтдаги артиллериячилар. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 634-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Москва областида дрон уриб туширилди. Дрон парчалари Горковское шоссега қулаган. Москва мэри Сергей Собянин парчалар тушиши оқибатида вайронгарчиликлар ва жабрланганлар йўқлигини маълум қилган.
  • Россия қўшини Украинанинг Киев, Черниҳив ва Полтава областларига учувчисиз учар қурилмалар билан ҳужум қилди. УҚК маълумотига кўра, 20 дрондан 15 таси уриб туширилган. Жабрланганлар ва жиддий вайронгарчиликлар ҳақида хабар берилмаган.
  • РФ армияси 2022 йил майида Мариуполни эгаллаганидан кейин Россияга олиб кетилган, 2023 йил кузида эса Москва областидаги ҳарбий комиссариатда чақирув қоғози олган 18 ёшли Богдан Ермохин Украинага қайтди.
  • Херсон ўққа тутилиши оқибатида беш киши, жумладан, уч ёшли бола ҳам жароҳатланди.

Ковелда бир дақиқа сукут сақлаш

Волин области Ковел шаҳрида яшовчи аёл Россия босқини бошидан буён ҳалок бўлган украинлар хотираси учун умуммиллий сукут сақлаш вақтида. Володимир Зеленский  ҳар куни бир дақиқа сақлаш ҳақидаги фармонини 2022 йил мартида имзолаганди. «Ҳар куни эрталаб соат тўққизда бутун давлатимиз ҳудудлари бўйлаб ўз ҳаётини қурбон қилганларни хотирлаймиз. Жанг қилганларнинг барчасини. Барча ҳарбийларни ва барча тинч фуқароларни», — дея қайд этган Зеленский.
Thomas Peter / Reuters / Scanpix / LETA

Запорижжя областидаги украин артиллериячилари 

Украина ҚК жангчиси Запорижжя областидаги позицияда «Гвоздика» русумли ўзиюрар артиллерия қурилмасида. Ҳозирда бу ҳудудда жанглар ва отишмалар давом этмоқда. Украинларнинг Орихив йўналишидаги қарши ҳужуми сустлашиб қолган, аммо УҚК Работине қишлоғидан ғарбга ва Вербове қишлоғи атрофида олдинга ҳаракатланишга уринишда давом этмоқда. РФ армияси областдаги шаҳар ва қишлоқларга ракета зарбалари беришда ва дронлар билан ҳужум қилишда давом этмоқда.
Reuters / Scanpix / LETA
УКҚ 65-механизациялашган бригадаси «Гвоздика» гаубицаси стволини тозаламоқда
Kateryna Klochko / EPA / Scanpix / LETA
Украиналик ҳарбий гаубицадан нишонга олмоқда
Kateryna Klochko / EPA / Scanpix / LETA
Reuters / Scanpix / LETA

Мариуполлик ўсмир Россиядан Украинага қайтди

Оккупация қилинган Мариуполдан олиб кетилган ва Москва областидаги ҳарбий комиссариатда чақирув қоғози топширилган 18 ёшли Богдан Ермохин Россиядан Беларусга ўтди ва у ерда опаси билан учрашиб, Украинага қайтиб келди. Мариупол Россия қўшини томонидан босиб олингач, Ермохинни РФ ҳудудига олиб кетишган ва рус оиласига топширишган. 2023 йил ноябрида ўсмир Володимир Зеленскийга мурожаат йўллаб, Украинага қайтишда ёрдам сўради. Шундан кейин Россиядаги болалар омбудсмени Мария Лвова-Белова Ермохиннинг ватанига қайтиши масаласи бўйича келишиб олинганини маълум қилди.
Thomas Peter / Reuters / Scanpix / LETA

Киевда ҳарбий даврдаги оқшом

Киевда комендантлик соати амалда — ҳар куни соат 00:00 дан 05:00 гача
Felipe Dana / AP / Scanpix / LETA
Кузатув майдончасидаги жуфтлик
Felipe Dana / AP / Scanpix / LETA
Украиналик ҳарбий прожектор ёрдамида шаҳар устида дрон қидирмоқда 
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Киев устида ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари томонидан Россия дрони уриб туширилиши. 19 ноябрга ўтар кечаси Украина ҚК пойтахт атрофида Shahed русумли ўнга яқин дронларни уриб туширган. Шаҳарда жабрланганлар ва вайронгарчиликлар йўқ.
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA

Мавзуга оид