Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Binance асосчиси истеъфога чиқмоқда. Компания 4,3 млрд доллар жарима тўлайди
Дунёдаги энг йирик криптовалюта биржаси – Binance асосчиси, молиявий жиноятларда айбланаётган Чангпенг Чжао айбига иқрор бўлди ва 50 миллион доллар жарима тўлаган ҳолда, компания бош директори лавозимидан кетишга рози бўлди. Binance'нинг ўзи криптобиржа лицензиясини сақлаб қолиш учун жами 4,3 млрд доллар жарима тўлайди.

Benoit Tessier / Reuters / FILE
Binance криптобиржаси асосчиси Чангпенг Чжао молиявий қонунбузарликларда гумонланиши ортидан истеъфо берди.
The New York Times'нинг ёзишича, Чангпенг Чжао ўз айбига иқрор бўлиб, компания томонидан ҳукуматга бир нечта жарималар йиғиндиси сифатида жами 4,3 миллиард доллар тўланишини билдирган.
Айни пайтда Binance Адлия вазирлиги, Ғазначилик департаменти ва товар фючерс савдо комиссияси билан келишувга эришган, улар компанияни йиллар давомида текшириб келаётганди.
Суд ҳужжатларига кўра, Чжао ва бошқа юқори мартабали Binance ходимлари қонунларни четлаб ўтган. Шу жумладан, банк сирига оид қонуннинг айрим қисмлари – молиявий институтлар ва уларнинг ходимларидан мижозларининг асл шахсини аниқлаш, жиноятчилар ёки иқтисодий санкцияланган шахслар билан бизнес юритмаслик ва АҚШда жойлашган ҳар қандай бизнесни тартибга солувчи органларда рўйхатдан ўтказиш қоидаларини бузган.
Суд ҳужжатларида қайд этилишича, санкцияларга дучор бўлган Эрон, Куба ва Суриядан келган мижозлар Binance платформасига кириш имконига эга бўлган. Шунингдек, Binance террорчи гуруҳлар иштирокидаги шубҳали транзакциялар ҳақида хабар бериш дастурларини амалга ошира олмагани таъкидланган.
Прокурорлар Binance'ни лицензиясиз пул ўтказмалари бизнесини юритиш, банк ва санкциялар тўғрисидаги қонунларни бузганликда айблади.
Айбловларга кўра, Binance баъзи мижозларга жиноий фаолият билан шуғуллангани туфайли савдодан четлаштирганидан кейин, уларга асосий савдо платформасига қайта кириш имкониятини берган. Ҳужжатларда 2020 йил июл ойида содир бўлган воқеа келтирилган. Унда Binance ходимлари муайян фойдаланувчини “ноқонуний фаолиятга энг кўп ҳисса қўшганлар” рўйхатига қўшади ва фойдаланувчининг платформага киришини тақиқлайди, аммо кейин унга янги Binance ҳисобини очиш бўйича кўрсатмалар беришни муҳокама қилган.
Суд жараёни фонида, Чжао 50 миллион доллар жарима тўлашга ва компания бош директори лавозимидан кетишга рози бўлган. У 18 ойгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин, аммо прокурорлар қаттиқроқ жазони талаб қилиш имкониятини сақлаб қолмоқда. Суд унинг Binance'даги ҳар қандай иштирокини 3 йилга тақиқлаши мумкин.
Узоқ вақт давомида криптовалюта соҳасидаги энг бой одам ҳисобланган Чжао криптосаноатнинг энг кўзга кўринган ва диққат билан кузатиладиган шахси бўлиб, Х (Twitter)да 8,5 миллиондан ортиқ обуначига эга.
Binance бренди остидаги Binance Holdings Ltd криптовалюталарнинг кунлик савдо ҳажми бўйича энг йирик криптовалюта алмашинувини бошқарадиган глобал компания ҳисобланиб, унга 2017 йилда асос солинган.
Binance дунёдаги энг йирик криптовалюта биржаси бўлиб, яқин вақтгача у криптовалюта спот савдо бозорининг деярли 60 фоизига эгалик қилиб келган.
Тавсия этамиз
Европа Иттифоқининг 18-санкциялар пакети Россияга қандай таъсир қилади?
Жаҳон | 23:12 / 21.07.2025
Уй сотиб олишда алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор қилиш керак?
Кўчмас мулк | 16:30 / 21.07.2025
Супер-контрактни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинми?
Таълим | 11:29 / 21.07.2025
Давлат ОТМга қабул квоталари тасдиқланди
Таълим | 11:09 / 21.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Microsoft сервер дастурий таъминотига ҳакерлар ҳужуми ҳақида маълум қилди
Жаҳон | 08:40
-
Германия банки Ўзбекистонда бизнесни молиялаштириш лойиҳасини амалга оширади
Иқтисодиёт | 08:32
-
Испанияда Украина ИИВ собиқ ходими ўлик ҳолда топилди
Жаҳон | 08:15
-
Фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш тартиби ўзгарди
Ўзбекистон | 07:55
Мавзуга оид

20:37 / 14.07.2025
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда

20:15 / 27.05.2025
Францияда криптомиллионерларни ўғирлаш иши бўйича 20 дан ортиқ шахс ҳибсга олинди

20:26 / 15.05.2025
Криптофирибгарлар Telegram орқали 27 млрд доллар пул ювгани маълум бўлди

17:12 / 14.03.2025