Россия Хитой ва Ҳиндистон билан нефт савдосида криптовалютадан фойдаланаётгани маълум бўлди
Reuters манбаларига кўра, Россияга тегишли битта нефт трейдерининг криптовалютадаги транзакцияси ойига ўнлаб миллион долларни ташкил этади.
Россия Хитой ва Ҳиндистон билан нефт савдосини олиб боришда Ғарб санкцияларини четлаб ўтиш учун криптовалюталардан фойдаланмоқда. Бу ҳақда Reuters ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Агентлик суҳбатдошларининг сўзларига кўра, Россиянинг айрим нефт компаниялари Хитой юани ва ҳинд рупийсини рублга конвертация қилишда биткоин, эфир ва Tether каби стейблкоинлардан фойдаланмоқда. Уларнинг айтишича, бу умумий нефт савдосининг кичик, аммо ўсиб бораётган қисмидир.
Манбаларнинг тушунтиришича, схема қуйидагича ишлайди: хитойлик харидор воситачи вазифасини бажараётган савдо компаниясига офшор ҳисоблардан юанда тўловни амалга оширади, воситачи эса ушбу пулларни криптовалютага конвертация қилади ва бошқа ҳисобрақамга ўтказади. У ердан эса маблағлар Россиядаги учинчи ҳисобрақамга ўтказилади ва рублга конвертация қилинади. Reuters суҳбатдошининг сўзларига кўра, Россияга тегишли битта нефт трейдерининг криптовалютадаги транзакцияси ойига ўнлаб миллион долларни ташкил этади.
Манбаларнинг таъкидлашича, Россияга қарши санкциялар олиб ташланган тақдирда ҳам, нефт савдосида криптовалютадан фойдаланиш давом этиши мумкин — бу операцияларни тезроқ амалга ошириш имконини берадиган қулай восита.
Reutersʼнинг қайд этишича, Россияда криптовалютадан фойдаланиш рағбатлантирилиши ва 2024 йил ёзда криптовалютадан халқаро савдолар учун тўловларни амалга оширишда рухсат берилган бўлса-да, ундан нефт савдосидан фойдаланилаётгани ҳақида энди маълум бўлмоқда.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ давлат котиби келаси ҳафта Россия—Украина уруши бўйича музокаралар учун «ниҳоятда муҳим» бўлишини айтди
Жаҳон | 21:23
-
Қозоғистон ҳукумати 9 май куни тантанали юришлар ўтказишни тақиқлади
Жаҳон | 20:59
-
Ғазода беш йиллик сулҳ ва гаровга олинганларни биратўла озод қилишга тайёр
Жаҳон | 20:03
-
Трамп Путинни тўхтатолмади, Осиёда янги уруш хавотири – ҳафта дайжести
Жаҳон | 19:58
Мавзуга оид

17:34
ФХХ россиялик генерални портлатишда гумонланган шахс қўлга олинганини маълум қилди

13:54 / 26.04.2025
Ғарбий соҳилдаги қувғинлар, Фаластин учун курашаётган Ҳарвард ва портлатилган рус генерали — кун дайжести

08:59 / 26.04.2025
Россияда ИИВ мигрант болаларнинг таълим маълумотларига эга бўлади

19:49 / 25.04.2025