Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ: Украинани тиклаш учун 400 млрд доллардан ортиқ маблағ керак бўлади
БМТ Украинани урушдан кейинги қайта тиклаш учун қанча маблағ сарфланиши мумкинлигини ҳисоблаб чиқди.
БМТ бош котиби ёрдамчиси Мирослав Энчанинг сўзларига кўра, урушдан кейин Украинани қайта тиклаш шартли равишда 400 миллиард доллардан ортиққа тушади. Бу ҳақда у 21 ноябрь куни БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида маълум қилди.
Бундан ташқари, Энча фуқаролик инфратузилмасига қарши давом этаётган ҳужумлар ва тинч аҳолига ҳужумлар совуқ ҳавонинг бошланиши билан кучайиши мумкинлигидан хавотир билдирди. Унинг сўзларига кўра, Россия 11 ноябр куни Киевни яна ўққа тута бошлаган ва Украинанинг бошқа шаҳарларига ҳужумларни давом эттирган. «Бу урушнинг якуний қурбонлари анча катта бўлиши мумкин, чунки зўравонлик тўхтатилишидан дарак йўқ», деди БМТ бош котиби ёрдамчиси.
БМТнинг Украинага қишда ёрдам бериш режаси
Энчанинг таъкидлашича, Украина ҳозирда БМТ ва унинг шериклари томонидан маҳаллий ҳокимиятлар билан биргаликда ишлаб чиқилган қишки жавоб режасини фаол равишда амалга оширмоқда. Унга кўра, 1,7 миллион аҳолининг уйларини таъмирлаш учун материаллар етказиб бериш, қишки кийим-кечак, иситиш мосламалари, ёнилғи харид қилиш ҳамда марказлаштирилган сув таъминоти ва иситиш тизимларини таъмирлаш учун яна 435 миллион доллар керак бўлади. Айни пайтда, Энчанинг сўзларига кўра, тахминан 360 минг украиналик ёрдам олган.
Гуманитар ёрдам учун пул етарли эмас
Бош котиб ёрдамчиси, шунингдек, Украинага 2023 йилга мўлжалланган гуманитар ёрдам кўрсатиш режасининг атиги 54 фоизи молиялаштирилганини айтди. Жорий йилда мамлакатда 10 миллиондан ортиқ киши БМТ томонидан гуманитар ёрдам олди. Энча йил охиригача уларнинг сонини 11 миллионга етказиш ниятини билдирди. Яна 4 миллионга яқин ёрдамга муҳтож украиналик Россия томонидан эгаллаб олинган ҳудудларда ва улар билан боғланишнинг имкони йўқ.
«Глобал муаммолар ва инқирозлар фонида халқаро ҳамжамият Украинага эътиборини қаратиши ва бу азоб-уқубатларга чек қўйиши керак», деб таъкидлади Энча.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
09:02 / 11.06.2026