Жаҳон | 15:50 / 23.11.2023
11450
3 дақиқада ўқилади

Киев яқинида шуғулланаётган ва Лиман йўналишида турган танкчилар. Уруш суратлари

Украинадаги урушнинг 637-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Кикбоксинг бўйича Доғистон жамоаси собиқ мураббийига Россияда давлатга хиёнат бўйича иш очилди. У Украина томонида туриб урушда қатнашган.
  • Украина президенти Володимир Зеленский Доналд Трампнинг тинчлик режасини муҳокама қилишга тайёрлиги — аммо Украина «Донбасс ва Қримни Россияга бермаслиги»ни айтди.
  • 17 ёшли Егор Балазейкин теракт амалга оширишга уринишда айбланиб, олти йил муддатга ахлоқ тузатиш колониясига ҳукм қилинди. Тергов версиясига кўра, у икки марта Ленинград областидаги ҳарбий комиссариат биноларига ўт қўйишга уринган.
  • Россия президенти Владимир Путин G20 саммитида видеоалоқа орқали қилган чиқишида Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни «тўхтатиш зарур бўлган фожиа» деб атади.
  • Украинада давлат тилини ҳимоя қилиш бўйича комиссар Тарас Кремен мамлакатда «рус тилли» тушунчаси мавжуд эмаслигини айтди.

Донецк областида немисларнинг «Леопард» танклари

Украинанинг 21-механизациялашган бригадаси танкчилари Донецк областининг Лиман йўналишидаги фронт чизиғи яқинида «Леопард 2А5» танкида. Фото: Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA

Украин танкчиларининг Киевдаги ўқув полигони 

Киев яқинидаги полигонда танк машғулотлари. Машғулотлар Германия мудофаа вазири Борис Писториуснинг ташрифи вақтида ўтказилди. 21 ноябр куни Германия Украинага 1,3 миллиард евро миқдоридаги янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди. «РБК-Украина» хабарига кўра, янги пакет тўтта IRIS-T тизими, 155 миллиметр калибрли 20 мингта артиллерия снарядлари, танкка қарши миналар ва бошқа турдаги қуролларни ўз ичига олади.
Ina Fassbender / AFP / Scanpix / LETA
Украиналик ҳарбий хизматчи Киев яқинидаги полигонда танк тренажёрида шуғулланмоқда
Ina Fassbender / AFP / Scanpix / LETA
Полигондаги ўқув танки
Ina Fassbender / AFP / Scanpix / LETA
Ina Fassbender / AFP / Scanpix / LETA

Россиялик ўсмир олти йилга ахлоқ тузатиш колониясига юборилди

22 ноябр куни Петербург суди 17 ёшли гимназиячи Егор Балазейкинни олти йил муддатга ахлоқ тузатиш колониясига ҳукм қилди. Уни Петербургдаги ва Ленинград областининг Кировск шаҳридаги ҳарбий комиссариатларга ўт қўйишга уринишда айбланган. Балазейкинни теракт амалга оширишга тайёрланишда айбдор деб топишган. Иш материалларида айтилишича, у 2023 йил февралида ҳарбий комиссариатларга Молотов коктейллари улоқтирган — лекин бинолар ёниб кетмаган (жабрланганлар йўқ). Балазейкиннинг амакиси — Россия армияси офицери урушда ҳалок бўлган.

Олга Малцева / AFP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид