Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президентнинг Озарбойжонга амалий ташрифи бошланди
Шавкат Мирзиёев Боку шаҳрида БМТ Марказий Осиё иқтисодиётлари учун махсус дастури (СПЕКА) биринчи саммити тадбирларида иштирок этади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Озарбойжон президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 23 ноябр куни амалий ташриф билан Боку шаҳрига борди.
Ҳайдар Алиев номидаги аэропортда олий мартабали меҳмонни Озарбойжон бош вазирининг биринчи ўринбосари Ёқуб Аюбов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
24 ноябр куни Шавкат Мирзиёев БМТ Марказий Осиё иқтисодиётлари учун махсус дастури (СПЕКА) биринчи саммити тадбирларида иштирок этади.