Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Илҳом Алиев: Урушни тўхтатиш вақти келди
Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Украинадаги урушни зудлик билан тўхтатиш зарурлигини таъкидлади. Унинг фикрича, можаро қанча тез якунланса, шунча кўп инсон ҳаёти сақлаб қолинади. Шу билан бирга, Алиев Украина ўз ҳудудларининг оккупация қилинишига ҳеч қачон рози бўлмаслиги кераклигини айтди.
IV Шуша глобал медиа форуми иштирокчилари билан учрашувда сўзга чиққан Илҳом Алиев украиналик журналист Дмитрий Гордоннинг саволига жавоб берар экан, Украина халқига ўз маслаҳатини билдирди.
«Уруш зудлик билан тўхтатилиши керак. Бироқ Украина ҳеч қачон оккупацияга рози бўлмаслиги лозим. Менинг фикримча, улар айнан шу позицияда турибди», — деди Озарбойжон раҳбари.
Алиевнинг таъкидлашича, ҳар қандай мамлакат учун ҳудудий яхлитлик ва суверенитет асосий тамойил ҳисобланади. Шу боис давлатлар ўз халқаро тан олинган чегараларини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.
Президент, шунингдек, урушнинг давом этиши янги қурбонлар, вайронагарчилик ва ҳуманитар муаммоларга сабаб бўлишини қайд этиб, можарони тинч йўл билан ҳал этиш муҳимлигини урғулади.
Маълумот учун, IV Шуша глобал медиа форуми Озарбайжонда халқаро оммавий ахборот воситалари ва экспертлар иштирокида ўтказилмоқда. Форум доирасида минтақавий хавфсизлик, геосиёсий жараёнлар, рақамли ахборот макони ва халқаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинмоқда.
Мавзуга оид
14:14 / 22.06.2026
Озарбойжон элчисига «Меҳнат шуҳрати» ордени топширилди
19:01 / 16.06.2026
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон бош вазири билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
22:08 / 18.05.2026
Шавкат Мирзиёев Бокуда Илҳом Алиев билан учрашди
20:25 / 17.05.2026