Қатар Ўзбекистонда қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни бошлайди
Ўзбекистоннинг Қатардаги элчихонаси ходимлари Qatar National Cement компанияси бош ижрочи директори Эсса Калдари билан музокаралар ўтказди.
Учрашув чоғида Ўзбекистон президентининг шу йил 1-2 октябр кунлари Қатарга амалга оширган давлат ташрифи ва мазкур компания раҳбариятининг мамлакатга сафари давомида эришилган келишувларни ҳаётга татбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди.
Qatar National Cement компанияси Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак туманида йилига 130 минг тонна қурилиш оҳаги ва мавжуд қувватларни модернизация қилиш ҳисобига 1,2 миллион тонна юқори маркали цемент ҳамда шиша маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш бўйича шартнома имзолаган. Шунингдек, «Аржун Инвестмент» компанияси билан Ангренда йилига 110 минг тонна бойитилган каолин ишлаб чиқариш тўғрисида келишувга эришилган.
Музокаралар якунида Qatar National Cement компанияси томонидан йил якунига қадар мазкур лойиҳалар бўйича барча ўрганиш ишларини якунлаш ва 2024 йил январ ойида лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ишларини бошлашга келишиб олинди.
Мавзуга оид
23:32 / 14.11.2024
ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон 90+12-дақиқада гол ўтказиб, Қатарда мағлубиятга учради
11:16 / 14.11.2024
«Қатарга Осиё чемпиони сифатида қарамаслигимиз керак»
20:17 / 12.11.2024
Ғазодаги уруш: Қатар ўртадан чиқди, лекин ҲАМАС офисини ёпмайди
17:46 / 10.11.2024