Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Урганчдан Санкт-Петербургга парвозлар сони оширилади
Икки шаҳарни боғловчи авиақатновлар сони ҳафтасига тўрттага етказилади.
29 ноябрдан бошлаб Хоразм вилояти маркази Урганч шаҳридан Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига парвозлар сони оширилади. Бу ҳақда Uzbekistan Airways хабар берди.
Қайд қилинишича, парвозлар сони ҳафтасига тўрттага етказилади. Рейслар сешанба, чоршанба, жума ва якшанба кунлари амалга оширилади.
Аввалроқ, Россия ва Ўзбекистон транспорт вазирликлари айрим шаҳарлар ўртасида ўзаро авиақатновларни кўпайтиришга келишиб олган эди.
Жумладан, Москва ва Урганч ўртасидаги қатновлар ҳафтасига 7 тадан 14 тага етказилиши айтилди. Рейсларнинг катта қисми Uzbekistan Airways томонидан амалга оширилади.
Мавзуга оид
11:20 / 13.07.2026
Сўхга мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилади
18:45 / 27.06.2026
Тошкент ва Аммон ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилмоқда
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
08:32 / 03.06.2026