Орамиздаги одамлар: ярим танадаги бутун жон
Абдуҳошим ака оёқларсиз улғайди. 3 ёшида уни тракторнинг ғилдираги босиб қолган, кейинроқ қуш боласини оламан деб улкан дарахтдан йиқилган. Яна маълум вақтдан сўнг эса асов отдан йиқилиб бутунлай тўшакка михланади. Ўшанда докторлар яшаб кетишидан умид йўқ, деган инсон бугун 57 ёшда.
3 ғилдиракли болалар велосипеди унга 30 йил хизмат қилди. У велосипедни қўллари билан ҳаракатга келтириб кўча айланади, тўй-ҳашамларга бориб келади.
Гарчи замонавий ногиронлар аравачаси олиб берилса-да, ёшлигидан улғайтирган велосипед у учун қадрли.
“Ёшлигимда жуда шўх эдим. Ўтганнинг ўроғини, кетганнинг кетмонини оладиган безори бола бўлган эканман. Тақдир экан, бахтсиз ҳодисалар кетма-кет келиб, охир-оқибат оёқларсиз қолдим. 1971 йилда амакимнинг уйига бориб катакдан жўжа олмоқчи бўлиб турган пайтим деворда турган тракторнинг ғилдираги ағдарилиб босиб қолган. Анча ўзимга кела олмай бир жойда ётиб қолганман ўшанда.
Орадан бир муддат ўтиб, улкан чинор дарахтидан қуш боласини оламан деб тушиб кетганман. Энг даҳшатлиси ҳали олдинда эди. Отам қўйчивонлик қиларди. Адирликда тез-тез от миниб турардим. Кунларнинг бирида асов от олиб қочиб кетиб тошли жойга йиқитди. 3 йил шифохонада ётдим. Шифокорлар ўлиб қолади, яшаб кетолмайди, деган, лекин Яратган умр берган экан, яшаяпмиз.
Ўсмирлик давримда радио-телевизор тузатиб одамларнинг оғирини енгил қилдим. Хонадонларда электр монтаж қиламан. Шу ёшга кириб амин бўлдимки, инсон имкониятига қараб ўзи учун ўзи курашиши керак, тўхтаб қолишдан ёмони йўқ, баракани Аллоҳ беради. Мен ҳам ўз имкониятимга қараб одамларнинг оғирини енгил қилишга ҳаракат қилдим.
Бобожон исмли таниш укамиз бор. У 3 ғилдиракли велосипедда қийналасиз, сизга ўзи юрадиганидан арава олиш керак, халқимиз ёрдам беради, деди. Бошида хижолат бўлиб, кейин рози бўлдим. Видео қилиб олишди мени. Чет давлатларда ишлаётган мусофир ватандошларимиз, халқимиз ёрдам қилиб, шу аравачани олиб беришди. Барчасига раҳмат.
Борига шукр қиламан. Кўчага чиқсам, ҳурматим бор. Одамлар яхши кутиб олади қаерга борсам ҳам. Ёр-у биродар, қўни-қўшнилар билан яхшимиз, тўй-ҳашамда қўлдан келганча хизматдамиз. Ичимда ёниб турган дард бор. Шеър ҳам ёзиб тураман.
Бу ҳаётда инсон бўлиш керак дейман. Бировлар бор ота-онасига қарамайди, биров боласини ташлаб кетади... Ногирон бўла туриб қўлидан кўп иш келадиган одамлар ҳам бор, спортда чемпион бўлишяпти ҳам, байроғимизни кўтаришяпти. Ёмон одам ўзи учун ёмонлик қилган бўлади асли».
Сарвар Зиёев, Kun.uz
Монтаж устаси: Жаҳонгир Алибоев
Тавсия этамиз
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Жонни хатарга қўйиб... “Ошқозон”сиз озиш орзуси ҳақида
Жамият | 17:46 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ремонтада бўлмади. «Арсенал» «Реал»ни тождан маҳрум этди
Спорт | 03:04
-
Лондон ва Париж мигрантлар алмашинуви бўйича келишувни муҳокама қилмоқда
Жаҳон | 01:01
-
Россияда давлатга хиёнат учун судланганлар сони СССР давридан бери рекорд кўрсаткичга чиқди
Жаҳон | 00:29
-
Хоразмда фуқароларга сохта диплом олиб берган шахс ушланди
Жамият | 23:57 / 16.04.2025
Мавзуга оид

15:20 / 11.12.2024
«Отамнинг қадрига етмадим» — падаридан орланган ўғилнинг надоматлари (ҳаётий ҳикоя)

13:24 / 24.01.2024
«Боламнинг боласини ҳам ўзимиз боқяпмиз» – тақдир синовларида енгилмаган кўзи ожиз инсоннинг изтироблари

12:05 / 03.11.2023
«Нафсим йўлдан уриб, она ва гўдакнинг ўлимига сабабчи бўлганман» – шифокор аёлнинг надоматлари (Ҳаётий ҳикоя)

12:18 / 19.10.2023