Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича Италия тажрибасини ўрганмоқда
Ўзбекистоннинг Италиядаги элчихонаси томонидан ушбу мамлакатнинг Қишлоқ хўжалиги илмий тадқиқотлари ва иқтисодий таҳлили кенгаши (CREA) билан ҳамкорликда семинар ташкил этилди.
«Дунё» хабарига кўра, тадбирда Италияда бўлиб турган Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази (ISCAD) вакиллари иштирок этди.
Асосий мақсад қишлоқ хўжалигида иқлим ўзгариши оқибатларига мослашиш ва уларни юмшатишга қаратилган хорижий илмий ёндашув ва тажрибалар билан танишиш ҳамда ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишдан иборат бўлди.
Семинарда италиялик олимлар томонидан ушбу мамлакатнинг аграр сиёсати ва илмий лойиҳалари тўғрисида маълумот берилди. Глобал иқлим ўзгаришининг оқибатлари ва уларни бартараф этиш борасида қўлланилаётган чоралар ҳамда илмий изланишлар тўғрисида тақдимотлар ўтказилди.
Италияда ер деградацияси, тупроқ шўрланиши ва эрозияси, сув танқислиги, ўсимликлар касалликлари каби муаммолар долзарб масалага айланаётгани таъкидланди. Шу боис, қишлоқ хўжалиги экинларини тупроқ-иқлим шароитига кўра жойлаштириш, барқарор тупроқ бошқарувини жорий қилиш ва маҳсулотларни етиштиришда илмий ёндашув алоҳида аҳамиятга эга бўлмоқда.
Тадбир якунида томонлар қишлоқ хўжалигида билим ва инновацияларни қўллаб-қувватлашда инвестиция лойиҳалари доирасида яқиндан ҳамкорлик қилишга келишиб олишди.
Мавзуга оид
18:29 / 12.11.2024
Италияда 2 мингдан зиёд сохта санъат асарлари мусодара қилинди
15:17 / 11.11.2024
Италиянинг Помпей шаҳри харобаларига саёҳатчилар ташрифи чекланади
20:46 / 07.11.2024
Президент 10 та сел сув омбори қуриш ишларини бошлашни буюрди
19:07 / 07.11.2024