Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мўғулистонда «Бир сайёҳга — бир эчки» дастури ишга туширилади
Мамлакатнинг Архангай вилояти маъмурияти шу тарзда сайёҳлар оқимини оширишни режалаштирмоқда.
Мўғулистоннинг Архангай вилояти 2024 йилда 100 минг сайёҳни қабул қилишни мақсад қилган ва географик хусусиятларидан келиб чиқиб, йил давомида кўплаб тадбирлар ўтказишни режалаштирган.
Жумладан, «Бир сайёҳга — бир эчки» дастури Мўғулистон Атроф-муҳит ва туризм вазири Бат-Эрдене Бат-Олзий ва Мўғулистон туризм уюшмаси вакилларига тақдим этилган.
Қайд қилинишича, вазир Бат-Эрдене ҳукуматнинг «Мўғулистонга сайёҳат» дастури доирасида Архангай вилоятининг жамоат туризмини ривожлантиришда ташаббускорлик ва етакчилик кўрсатишга қаратилган саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаган. Шу билан бирга, Бат-Эрдене вилоят раҳбариятидан кутилмаган муаммоларнинг олдини олиш учун «Бир сайёҳга — бир эчки» лойиҳасини такомиллаштириш ва сайёҳларга олдиндан қисқача маълумот беришни сўраган.
Архангай вилояти 1931 йилда ташкил топган. Майдони 55 минг кв.км. Аҳолиси 84 минг кишидан ортиқ. Вилоят иқтисодиётининг асосини чорвачилик ташкил этади, Архангайда 2,1 миллион бош қорамол бор.
Мавзуга оид
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:59 / 24.06.2026
638 млн сўм - Ўзбекистондан ўтувчи ҳашаматли поездга чипта савдоси очилди
12:02 / 18.06.2026
“Шовқин ва чангдан зада бўлдик” – портлатиш ишлари туризм қишлоғига тинчлик бермаяпти
18:31 / 09.06.2026