Ўзбекистон | 08:57 / 29.11.2023
4254
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ТИВ раҳбари 9 та араб давлати элчилари билан учрашди

Учрашувда БАА, Фаластин, Иордания, Жазоир, Кувайт, Миср, Қатар, Саудия Арабистони ва Уммон элчилари қатнашди.

Фото: ТИВ

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов араб давлатлари элчилари билан учрашди.

«БАА, Фаластин, Иордания, Жазоир, Кувайт, Миср, Қатар, Саудия Арабистони ва Уммоннинг Ўзбекистондаги элчилари билан биргаликда икки ва кўп томонлама алоқаларимизни янада бойитиш, янги истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, давлатларимиз олдида турган минтақавий ва глобал масалаларни ҳал этиш, келгуси йилга мўлжалланган режалар юзасидан самимий ва самарали фикр алмашдик, - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири 27 ноябр куни мамлакатда аккредитациядан ўтган Европа Иттифоқи ва Европа давлатлари дипломатик миссиялари раҳбарларини қабул қилди.

Мавзуга оид