Ўзбекистон | 20:57 / 04.12.2023
10422
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада майнинг ферма давлатга 2,8 млрд сўм зарар келтирди 

Учкўприк туманидаги корхона эгаси майнинг қурилмаларини электр тармоғига улаб, ноқонуний равишда фойдаланган. 

Фото: Энергетика вазирлиги

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзенергоинспекция» томонидан Фарғона вилоятида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланишнинг олдини олишга қаратилган рейд тадбирлари ўтказилди. 

Қайд қилинишича, Учкўприк тумани, Боғибўстон маҳалласида фаолият кўрсатувчи корхона эгаси ўзбошимчалик билан электр ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатиб, майнинг қурилмаларини электр тармоғига улаб, ноқонуний равишда фойдаланиб келгани аниқланди. 

Дастлабки қайта ҳисоб-китобларга кўра, корхона томонидан тизимга 2,8 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилган. 

Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинган.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид