«Ҳудудгазтаъминот» ҳаво ҳарорати кескин пасайиши муносабати билан истеъмолчиларга мурожаат қилди
Газ жиҳозларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш, газ учун тўловни вақтида амалга ошириш сўралди.
Ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши туфайли истеъмолчиларга табиий газдан фойдаланишда эҳтиёт чораларини кўриши, иситиш мосламалари ва газ плиталарини қаровсиз қолдирмаслиги, вентиляция тизимига алоҳида эътибор бериши зарур. Бу ҳақда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ эслатиб ўтди.
Истеъмолчилардан газ жиҳозлари ишлаб турган хоналарда дам олишга йўл қўймаслик ва чироқни ёқишдан олдин газ ҳиди йўқлигига ишонч ҳосил қилиб, у аниқланган тақдирда 104 телефон рақами орқали газ хизматига мурожаат қилиш сўралди.
Шу билан бирга, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ истеъмолчиларга табиий газ билан узлуксиз таъминланиш учун тўловни ўз вақтида амалга ошириш зарурлигини эслатди. Тўловларни туман газ таъминоти бўлимлари ва банк филиалларида, шунингдек, барча тўлов тизимларининг мобил иловалари орқали 24/7 режимида амалга ошириш мумкинлиги таъкидланди.
Маълумот учун, табиий газ таъминотини қайта тиклаш учун тўловни амалга ошириш ва ҳисоблагич блокланиб қолмаслигини олдини олиш мақсадида, уни ёқишдан олдин барча газ ускуналарини ўчириб қўйиш лозим. Кўк рангли «Enter» тугмасининг уч марта босиш ёнилғи таъминотини тиклаш имконини беради.
Нотўғри ёқилгани сабабли ҳисоблагич «блокировка» бўлча, 1104 рақамига қўнғироқ қилиш керак. Шунда мутахассислар ҳисоблагични тизимга улашда ёрдам беради.
Мавзуга оид
16:50
«Ҳудудгазтаъминот» газ ҳисоблагичлар батареялари билан боғлиқ муаммоларга изоҳ берди
16:36 / 20.12.2024
Қаршида бир оиланинг тўрт аъзоси ис газидан заҳарланган — экспертиза
17:32 / 19.12.2024
Қаршидаги фожианинг газ ёки ис гази билан боғлиқлиги эҳтимолдан йироқ — “Ҳудудгазтаъминот”
17:02 / 28.11.2024