Ким Чен Ин КХДР аёлларини кўпроқ фарзанд кўришга чақирди
Шимолий Корея раҳбари мамлакатда туғилиш камайиб кетаётганидан хавотир билдирди.
КХДР етакчиси Ким Чен Ин мамлакатда бешинчи бор ўтказилаётган оналар йиғинида сўзга чиқиб, туғилиши кўрсаткичлари пасайиб бораётганидан хавотирда эканлигини айтди. Бу ҳақда Корея марказий ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Ким Чен Ин буни ёшлар ўртасидаги «аксилсоциолистик хулқ-атвор муаммоси» билан боғлаган. Ва у «партия, революция ва мамлакат» номидан аёлларни кўпроқ фарзанд кўришга чақирди.
Ким Чен Ин нутқида «кўпроқ фарзандни дунёга келтирган, етим болаларни парвариш қилаётган оналарга, Пхенян ва вилоят аёллар касаба уюшмалари вакилларига» миннатдорчилик билдирган. Бундан ташқари бу йиғилиш оналарнинг жамият ва оила олдида ўз зиммаларига олган вазифаларини бажаришларини таъминлаш йўлларини муҳокама қилиш учун ўтказилаётганини билдирган.
Агентликнинг таъкидлашича, йиғин иштирокчилари давлат раҳбарининг меҳр-муҳаббат, ишонч билан йўғрилган нутқини кўзда ёш билан тинглаган.
КХДР раҳбари мамлакат аёлларида фарзанд кўриш ҳақида биринчи марта мурожаат қилаётгани йўқ. У 2021 йилги оналар уюшмаси конференциясида ҳам шундай чақирирқ билан чиққанди.
Мамлакатда оналар йиғини сўнгги бор 2012 йил ноябрида ўтказилган эди. Ким Чен Ин унда иштирок этмаган, фақат тадбир якунида умумий суратга тушиш жараёнида кўриниш берганди холос. Мазкур тадбирнинг қачонгача давом этиши ҳақида маълумот берилмаган.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин ҳам ўз мамлакатидаги аёлларни кўпроқ фарзанд кўришга чақирганди.
Мавзуга оид
14:22 / 13.11.2024
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
11:22 / 12.11.2024
Шимолий Кореядан қочганлар РФдаги КХДР кучлари орасида дезертирликка эришмоқчи
10:41 / 12.11.2024
КХДР Россия билан ҳамкорлик шартномасини ратификация қилди
20:11 / 10.11.2024