Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон Россия нефти учун транзит нархини оширади
«Қазтрансойл» 2024 йил 1 январдан бошлаб «Туймази – Омск – Новосибирск-2» нефт қувури орқали амалга ошириладиган транзит учун нархларни 20,9 фоизга оширади. Ушбу қувур орқали рус нефти Хитой ва Ўзбекистонга етказиб берилади.
Қозоғистоннинг магистрал нефт ҳайдаш бўйича миллий оператори «Қазтрансойл» 2024 йил 1 январдан бошлаб «Туймази – Омск – Новосибирск-2» (ТОН-2) нефт қувури орқали амалга ошириладиган транзит учун нархларни оширади.
Хусусан, келгуси йилдан магистрал тармоқнинг Қозоғистон қисми орқали 1000 кмга 1 тонна нефт транзити учун нарх 11,28 долларни (ҚҚСсиз) ташкил қилади. Бу ҳозирги тариф нархларидан(9,33 доллар) 20,9 фоизга кўп.
Қозоғистон томони нархлар ошишини амалдаги тариф 2018 йил 1 апрелдан бери ўзгармай келаётгани билан изоҳлаган.
Маълумот учун, ТОН-2 магистрал нефт қувурининг узунлиги 186,25 кмни ташкил этиб, Қозоғистон ва Россия ҳудудидан ўтади. Ушбу қувур орқали рус нефти Хитой ва Ўзбекистонга етказиб берилади.
Аввалроқ, «Қазтрансойл» 2024 йилда Россия нефтининг Ўзбекистонга транзити уч баробарга ошиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. Етказиб бериш ҳажмини 154 минг тоннадан 500 минг тоннагача кўпайтириш режалаштирилган.
Мавзуга оид
20:34 / 10.07.2026
Россия газининг Ўзбекистонга етказиб бериш ҳажми ошиши кутилмоқда
17:53 / 08.07.2026
Қозоғистонда қўшни давлатлардан транспорт воситалари кириши чекланди
12:20 / 08.07.2026
АҚШ Эрон билан нефт бўйича келишувни бекор қилди
17:54 / 07.07.2026