Ўзбекистон | 11:09 / 05.12.2023
4113
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда 580 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган оҳак цехи аниқланди

Ҳолат Пахтачи туманида юз берган.

Фото: Видеодан кадр

Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари Пахтачи туманида табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келган оҳак ишлаб чиқариш корхонасини аниқлади.

Таъкидланишича, тумандаги хусусий корхона раҳбари техник шартда кўрсатилган лойиҳадан ташқари ўзбошимчалик билан газ қувури ўтказиб, табиий газдан фойдаланиш қоидаларини бузган ҳолда оҳак ишлаб чиқариб келган.

Корхона 387 245 м3 табиий газдан ноқонуний фойдаланиб давлат манфаатларига 580 млн сўмлик зарар етказган, дея хулоса берган “Ўзэнергоинспекция”нинг Самарқанд вилоят бўлими.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ Фарғонада 1 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган оҳак цехи аниқлангани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга оид