Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дания парламенти Қуръон ва бошқа муқаддас матнларни ёқишни тақиқлади
Қонунбузарларни жарима ёки икки йилгача қамоқ жазоси кутмоқда.
Дания парламенти муқаддас матнларни таҳқирлашни тақиқловчи қонунни маъқуллади. У мамлакатда террорчилик хавфини ошираётган «тизимли таъқиблар»ни тўхтатиш мақсадида қабул қилинди.
Янги қонунга кўра, «диний жамоалар учун муҳим бўлган муқаддас матнларга, шунингдек, муқаддас китобларга ўхшаш нарсаларга оммавий равишда нотўғри муносабатда бўлиш жиноят ҳисобланади». Тақиқ «муқаддас матннинг кичик бир қисмини» ўз ичига олган санъат асарларига тааллуқли эмас.
Янги қонунни бузганларни жарима ёки икки йилгача қамоқ жазоси кутмоқда. Қонун кучга киришидан олдин уни Дания қироличаси Маргрете II имзолаши керак. Қонун йил охиригача имзоланиши кутилмоқда.
Reuters агентлигига кўра, биргина 2023 йилда қиролликда 500 дан ортиқ марта Қуръон ёқиб юборилган. Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти ва унинг кўплаб аъзолари бундай ҳаракатларни кескин қоралаган эди.
Мавзуга оид
23:52 / 07.06.2026
Кристиан Эриксен Дания — Украина учрашуви вақтида ҳушидан кетди. Ўйин тўхтатилди
14:25 / 24.03.2026
Данияда сайловлар: Гренландия атрофидаги зиддият сиёсат марказида
21:26 / 14.02.2026
Дания бош вазири Гренландиянинг нархини айтишдан бош тортди
17:08 / 02.02.2026