Ўзбекистон ва Украина туризм соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлашни режалаштирмоқда
Ўзбекистон ва Украина туризм соҳасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида бир қатор амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун ўзаро мулоқотни давом эттириш бўйича келишиб олди.
Ўзбекистон элчиси Алишер Қурманов Украина давлат туризмни ривожлантириш агентлиги раиси Мариана Олескив билан музокаралар ўтказди.
Мариана Олескив 16-20 октябр кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеясининг 25-сессиясида Украина делегация раҳбари сифати иштирок этганини таъкидлади.
«Ҳеч, шубҳа йўқки, Самарқандда ташкил этилган UNWTO Бош ассамблеясининг 25-сессиясидан сўнг барча иштирокчилар мамлакатингизга саёҳат қилишни ўз режаларига киритди, – деди у. – Ушбу халқаро тадбирнинг барча иштирокчилари мамлакат бой маданий-тарихий мероси, Ўзбекистоннинг қадимий Буюк ипак йўлида савдо маркази сифатида тутган муҳим ўрни, шунингдек, буюк ўзбек олимларининг улкан мероси ҳақида кўплаб маълумотларга эга бўлди».
Музокаралар якунида икки давлат ўртасида туризм соҳасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида бир қатор амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун ўзаро мулоқотларни давом эттириш бўйича келишиб олинди.
Мавзуга оид
23:32 / 13.11.2024
Флоренция «ҳаддан зиёд туризм»га қарши кураш бўйича янги чоралар қабул қилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
21:24 / 13.11.2024
Кураховодаги украин гарнизони қуршовга тушиши мумкин. Фронтдаги энг мураккаб йўналишлардан бирида нималар бўлмоқда?
18:53 / 13.11.2024