Жаҳон | 23:46 / 09.12.2023
11334
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Давлат департаменти Исроилга 106 миллион долларлик ҳарбий техника сотишга рухсат берди

АҚШ Давлат департаменти Исроилга 14 минг дона M830A1 танк снарядларини тахминан 106,5 миллион долларга сотишни маъқуллади.

Фото: AP

Бу ўқ-дорилар президент Жо Байден маъмурияти мамлакат Конгрессидан маъқуллашни сўраган йирик келишувнинг бир қисмидир, деб ёзди Reuters Пентагонга таяниб.

Танк снарядларидан ташқари, ҳарбий ёрдам пакетига «ёрдамчи ускуналар» ҳам киради. Пентагон баёнотида айтилишича, ўқ-дорилар савдоси АҚШ мудофаа қобилиятига салбий таъсир кўрсатмайди.

Агентликнинг ёзишича, бундан ҳам йирик келишув Исроилга «Меркава» танклари учун 45 минг снаряд юборишни ўз ичига олади, мамлакат армияси ҲАМАС ҳаракатига қарши ҳужумда улардан фойдаланишни режалаштирмоқда. Ёрдам миқдори 500 миллион доллардан ошади. Reuters хабарига кўра, сўров Ғазо секторида Америка қуролларидан фойдаланиш хавотирлари фонида берилган.

Ноябр ойида Оқ уй Украина ва Исроилга 106 миллиард долларлик молиявий ёрдам жўнатиш тўғрисидаги қонунни имзолаган эди. Аммо ҳозирча ушбу маблағни бериш бўйича Сенат билан келишувга эришиб бўлмаяпти.

Мавзуга оид