Жаҳон | 21:03 / 09.12.2023
10630
2 дақиқада ўқилади

АҚШ ва Россия билан стратегик ҳамкорликни давом эттирамиз – Тўқаев

Қозоғистон раҳбарининг таъкидлашича, бундай сиёсат «дунёда майдони жиҳатидан тўққизинчи йирик давлат бўлган Қозоғистоннинг географик жойлашуви»га мос келади.

Фото: Kazinform

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев АҚШ билан яхши муносабатларни сақлаб қолишда давом этишини айтди.

Сиёсатчининг таъкидлашича, кўп қиррали халқаро сиёсатга амал қилган ҳолда, мамлакат бир вақтнинг ўзида Хитой билан ҳам, Марказий ва Ғарбий Европадаги ҳамкорлари билан ҳам «аъло» муносабатларни сақлаб келмоқда, АҚШ ҳамда Россия билан эса стратегик шерикликда. Тўқаевнинг таъкидлашича, бундай сиёсат «дунёда майдони жиҳатидан тўққизинчи йирик давлат бўлган Қозоғистоннинг географик жойлашуви»га мос келади.

Шу билан бирга, Қозоғистон халқаро майдондаги баъзи ўзгаришларга қарамай Россия билан ҳамкорликни давом эттириш ниятида.

«Бизда [Россия билан] сақланиши ёки ҳеч бўлмаганда воз кечилмаслиги керак бўлган ҳамкорлик анъаналари бор. Ва ишонаманки, халқаро майдондаги баъзи воқеаларга қарамай, биз ҳамкорликни давом эттирамиз», деди у.

Тўқаев сўзларига кўра, Россиянинг дунёдаги ўрни қандай баҳоланишидан қатъи назар, у билан ҳамкорлик қилиш муҳим.

«Тан олишимиз керак, Россия жуда муҳим ва биз у билан ҳамкорлик қилишимиз керак, Қозоғистон буни қилади», деди Тўқаев.

Мавзуга оид