Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Ироқ ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг биринчи давраси бўлиб ўтди
Бағдод шаҳрида Ўзбекистон ва Ироқ ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг биринчи давраси бўлиб ўтди.
ТИВ маълумотига кўра, делегацияларга Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳром Аълоев ва Ироқ ташқи ишлар вазири ўринбосари Муҳаммад Ҳусайн Буҳрул Улум раҳбарлик қилди.
Сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳаларда Ўзбекистон-Ироқ муносабатларининг ҳолати ва уларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Икки томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлаш, сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, ташқи савдо кўрсаткичларини ошириш, академик алоқаларни йўлга қўйиш ва маданий алмашинувни фаоллаштиришга ўзаро интилиш мавжудлиги билдирилди.
Ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди.

Икки мамлакат қонун чиқарувчи органлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишувга эришилди.
Томонлар мамлакатлар ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқаларни рағбатлантиришга тайёр эканликларини ҳамда қўшма Ишбилармонлар кенгашини ташкил этишдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.
Маслаҳатлашувлар давомида халқаро ва минтақавий кун тартиби ҳам муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
23:18 / 07.04.2026
Ироқда ўғирлаб кетилган америкалик журналист Шелли Киттлсон озод қилинди
12:11 / 21.03.2026
НАТО Эрондаги уруш сабаб Ироқдаги миссия ходимларини олиб чиқмоқда
15:03 / 13.03.2026
Ироқдаги ҳарбий базага дрон зарбаси оқибатида француз ҳарбийси ҳалок бўлди
11:10 / 13.03.2026