Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда «Мангу олов»ни ўчириб қўйган ўзбекистонлик болалар оиласи билан депортация қилинади
Суд уларни депортация қилиш ва жаримага тортиш ҳақида қарор чиқарди.
Санкт-Петербургнинг Красноселский туман суди Аброр Исмоилов, Наргиз Исмоилова ва Гулзот Ботировани Россия Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 18.8-моддаси 3-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топди. Аввалроқ, уларнинг фарзандлари «Мангу олов»ни қор билан ўчириб қўйган эди.
Ўзбекистон фуқаролари Россия ҳудудида миграция органларида рўйхатдан ўтмаган ҳолда истиқомат қилгани аниқланган. Улар айбини тан олгани таъкидланмоқда.
Суд уларнинг ҳар бирини мажбурий депортация билан бирга 5000 рубл (≈683 минг сўм) миқдорида жаримага тортди.
10 декабр куни Санкт-Петербургдаги Красное Село шаҳрида уч нафар бола «Мангу олов»ни қор билан ўчириб қўйган эди. Полиция уларнинг 10 ва 14 ёшли ака-укалар, шунингдек яна бир 12 ёшли ўспирин эканини аниқлади. Шундан сўнг, Россия Ички ишлар вазирлиги болаларнинг оиласи Россия ҳудудида ноқонуний бўлиб турганини ва судга мурожаат қилмоқчи эканини билдирди.
Россияда урушда ҳалок бўлганлар хотирасига ёқиладиган «Мангу олов»га нисбатан содир этилган безорилик ҳаракатлари жиддий ҳуқуқбузарлик саналади.
Мавзуга оид
20:40 / 27.06.2026
Японияда ноқонуний яшаб келган Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди
20:27 / 26.06.2026
Россияда мигрантлар учун божлар 5-12 баравар оширилди
17:36 / 24.06.2026
Европа Иттифоқи Ўзбекистонда мигрантлар учун марказ ташкил этиши мумкин - ОАВ
21:39 / 22.06.2026