Ўзбекистон ва БМТ аёллар тузилмаси ўртасида қўшма лойиҳалар амалга оширилади
Сенат раиси Танзила Норбоева БМТ аёллар тузилмасининг Ўзбекистон бўйича менежери Жерен Гувен Гурес билан мулоқот ўтказди.
Учрашувда Ўзбекистон ва БМТ аёллар тузилмаси ўртасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш орқали ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.
Хусусан, хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш ва аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, муносиб иш ўринлари яратиш каби йўналишларга эътибор қаратилди.
Ўзбекистон жаҳон ҳамжамиятида гендер тенгликни таъминлашда энг фаол давлатлардан бири сифатида аниқ чора-тадбирларни, жумладан, 2030 йилгача бўлган гендер тенгликка эришиш бўйича стратегияни амалга ошираётгани, шу билан бирга “Ўзбекистон–2030” стратегиясида белгиланган вазифалар БМТнинг ғоялари билан ҳамоҳанг экани алоҳида қайд этилди.
Шунингдек, суҳбат чоғида келгусида биргаликда амалга ошириладиган режалар, ҳамкорликда ўтказиладиган халқаро тадбирлар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Тавсия этамиз
Бойлар давраси: дунё миллиардерлари Трамп инаугурациясида йиғилди
Жаҳон | 22:19 / 21.01.2025
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Байден оила аъзолари ва Капитолийга ҳужум терговчиларини олдиндан афв этди. Бу нима учун керак?
Жаҳон | 15:46
-
Ҳар икки томон ҳам ён бериши керак — АҚШнинг янги давлат котиби Украинадаги сулҳ ҳақида
Жаҳон | 15:12
-
Ўлим учун “навбат кутиш” – дунёдаги энг баланд чўққига чиқиш машаққатлари ҳақида
Жаҳон | 15:06
-
Тўқимачилик саноатида қайта ишлаш занжири ривожлантирилади
Ўзбекистон | 15:04
Мавзуга оид
23:51 / 16.01.2025
«Гендер тенглик фаоли» миллий танлови ғолиблари тақдирланди
09:32 / 04.01.2025
Киевда БМТ россияликлар қийноққа солингани ҳақидаги сўзлар учун танқид қилинди
17:00 / 28.12.2024
2024 йилда Ўзбекистонга инвестициялар миқдори қарийб 50 фоизга қисқарди — ESCAP
20:22 / 27.12.2024