Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида авиақатновлар сони ҳафтасига 70 тага етказилади
Бу Ўзбекистондан Ҳаж ва Умра тадбирига борадиган зиёратчилар, шунингдек, «Умра плюс» дастури орқали Ўзбекистонга зиёрат туризми учун келадиган хорижий сайёҳларга кенг имкониятлар яратиши таъкидланмоқда.
Халқаро фуқаролик авиацияси ташкилотининг (ICAO) «ICAN–2023» тадбири доирасида Ўзбекистон Транспорт вазирлиги делегацияси Саудия Арабистони авиация маъмурияти билан музокара ўтказди.
Унда Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида авиақатновлар сонини ҳафтасига 70 тага етказиш тўғрисида келишувга эришилди.
Қайд қилинишича, бу Ўзбекистондан Ҳаж ва Умра тадбирига борадиган зиёратчилар, шунингдек, «Умра плюс» дастури орқали Ўзбекистонга зиёрат туризми учун келадиган хорижий сайёҳларга кенг имкониятлар яратади.
Музокаралар якунига кўра, Тошкентдан Саудия Арабистони шаҳарларига ҳафтасига 14 та, шунингдек, халқаро аэропортга эга бўлган Ўзбекистон шаҳарларидан Саудия Арабистонига ҳафтасига 21 та мунтазам парвозни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди.
Таъкидланишича, мунтазам авиақатновларнинг қарийб икки ярим баробар оширилиши чартер парвозлари ҳамда транзит парвозлар орқали Умра сафарига борувчилар гуруҳини шакллантираётган туроператорларга ёрдам бериш, агентлар томонидан юзага келтирилаётган айрим тартибсизликларга барҳам бериш, Ўзбекистоннинг барча аэропортларини Саудия Арабистони билан боғлаш ҳамда икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Мавзуга оид
10:18 / 29.06.2026
Саудияда вертолёт қулади: 14 киши ҳалок бўлди
18:45 / 27.06.2026
Тошкент ва Аммон ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилмоқда
19:38 / 22.06.2026
Ямал гол урди ва сажда қилди, Португалияда «Даллас сериали бошланди»
18:11 / 12.06.2026