Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Жанубий Корея «яшил» энергетикада қўшма лойиҳаларни муҳокама қиляпти
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ва Жанубий Корея президентининг котиби икки томонлама кун тартиби, шу жумладан «яшил» энергетика соҳасида қўшма лойиҳаларни илгари суриш масалаларини муҳокама қилдилар.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Корея Республикаси президентининг иқтисодий хавфсизлик масалалари бўйича котиби Ван Юн Чжонг билан учрашди.
«Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Корея Республикаси президентининг иқтисодий хавфсизлик масалалари бўйича котиби Ван Юн Чжонг жаноблари билан учрашишдан мамнунмиз», - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида.
Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасида алоҳида стратегик шериклик муносабатлари тобора ривожланиб бораётгани таъкидланди ҳамда технологик ва инвестициявий ҳамкорлик, «яшил» энергетика соҳасида қўшма лойиҳаларни илгари суриш ва бошқа масалалар бўйича кун тартиби муҳокама қилинди.
Шу йил 11 сентябр куни Сеул шаҳрида Ўзбекистон ва Жанубий Корея Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида Стратегик мулоқотнинг биринчи давраси бўлиб ўтди.
Мавзуга оид
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
22:00 / 17.04.2026