Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда 2,2 млрд сўмлик электр энергиясини ноқонуний ишлатган шахс аниқланди
У электр тармоғига яширин равишда уланган ҳолда 25 дона майнинг ускунасини ўрнатган.
Самарқанд вилоятида ноқонуний равишда электр тармоғига уланиб, давлат ва жамият манфаатига жуда катта миқдорда зарар етказган шахс аниқланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2023 йил 12 декабр куни ИИБ ва ДХХ Самарқанд вилояти бошқармалари, вилоят прокуратураси, департаментнинг вилоят бошқармаси ҳамда “Ўзэнергоинспекция” вилоят бошқармаси ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда 1990 йилда туғилган Х.А. Паст Дарғом тумани Камолот маҳалласида жойлашган бино ертўласида электр тармоғига яширин равишда уланган ҳолда 25 дона майнинг ускунасини ўрнатгани аниқланган.
Оқибатда у давлат ва жамият манфаатига 2 млрд 237 млн сўм зарар етказган. Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026
Самарқанд туманлари қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва қайта ишлаш саноатига ихтисослашган ҳудуд сифатида ривожлантирилади
17:45 / 05.06.2026