Ўзбекистон | 00:43 / 16.12.2023
14175
1 дақиқада ўқилади

16-18 декабр кунлари айрим ҳудудларда қор кўчиш хавфи ҳақида хабар берилди

Тошкент ва Наманган вилоятлари тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи бор.

2023 йил 16-18 декабр кунлари Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши мумкин. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

Қайд қилинишича, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмасининг тоғлари) ҳамда Наманган вилоятининг Поп туманида қор кўчиш хавфи бор.

Шунингдек, кўринувчанлик пасайиб, йўлларда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкин.

Мавзуга оид