Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Россия активларини Украинага қонуний равишда бериш йўлини топди — ОАВ
Активларни Украинага бериш учун халқаро ҳуқуққа зид бўлмаган йўл топилгани таъкидланмоқда.
Фото: Tom Brenner/Reuters
Оқ уй G7 мамлакатлари вакилларига Россиянинг хорижий активларини Украина фойдасига мусодара қилиш йўли борлигини маълум қилди ва бу «халқаро ҳуқуққа зид эмас», деб ёзди Financial Times ўз манбаларига таяниб.
Қайд этилишича, АҚШ расмийлари бу борада очиқ гапирмайди, бироқ ўзаро суҳбатларда Вашингтон вакиллари буни яширмаяпти.
Бу ташаббусни Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кемерон очиқ қўллаб-қувватламоқда. У Британия парламенти қўмитасида бўлиб ўтган тингловда АҚШ ва Буюк Британияга Россия активларини мусодара қилишда кучларни бирлаштиришни таклиф қилди. Бундай хатти-ҳаракатлар потенциал инвесторларга салбий таъсир кўрсатиши ҳақидаги таклифларга жавобан, Кэмерон активлар аллақачон музлатилган ва бошқа инвесторлар бундан хавотирланмаяпти, деб жавоб берди.
Германия, Франция ва Белгия каби Европа давлатлари халқаро ҳуқуқ билан ҳимояланганига ишора қилиб, Россия активларини мусодара қилишга шошилмаяпти. Активларнинг аксарияти Европада жойлашган. Бироқ, нашр G7 Россия пулларини Украинага бериш зарурати бўйича «консенсусни мустаҳкамламоқда» деб даъво қилган Ғарб расмийларидан бирига таянади.
Апрел ойида Украина президенти Володимир Зеленский халқаро ҳамжамиятга мурожаат қилиб, россиялик амалдорлар ва олигархларнинг музлатилган активларини мусодара қилиш ва уларни Киевга топширишни сўраган эди. Бу маблағлар уруш йилларида вайронага айланган инфратузилмани қайта тиклашга сарфланиши кераклиги айтилди.
Мавзуга оид
21:50 / 07.05.2026
Россия урушни тугатиш бўйича музокараларни давом эттиришдан «маъно кўрмаяпти»
16:17 / 07.05.2026
Россия ва Украина ўртасидаги вақтинчалик сулҳ бузилмоқда. Воқеалар ривожи
08:33 / 07.05.2026
Обама нима учун АҚШ ўзга сайёраликларни яшира олмаслигини тушунтирди
08:24 / 07.05.2026