Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухоро ва Истанбул ўртасида талабалар алмашинуви йўлга қўйилади
Истанбулнинг Бейликдузу тумани раҳбарияти Бухоро шаҳри билан ҳамкорликни йўлга қўйишга қизиқиш билдирмоқда.
Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари Истанбул шаҳрининг саноатлашган ҳудудлардан бири - Бейликдузу тумани мэри Мехмет Мурат Чалик билан учрашув ўтказдилар.
«Дунё» хабарига кўра, Бейликдузу тумани раҳбарияти Бухоро шаҳри билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишга ҳам қизиқиш билдирди. Бухоро шаҳри билан туризм, маданият, санъат, меъморчилик йўналишларида тажриба алмашиш, таълим соҳасини ривожлантириш ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, тадбиркорлар ўртасида икки томонлама алоқалар ўрнатишнинг муҳимлиги қайд этилди.
Учрашув сўнггида илгари сурилган таклифларни Ўзбекистоннинг тегишли давлат идоралари ва Бухоро шаҳар ҳокимлиги вакиллари билан муҳокама қилиш мақсадида музокаралар ташкил этиш тўғрисида келишиб олинди.
Мавзуга оид
18:30 / 07.07.2026
Бухорода ҳиндистонлик талаба юртдошини ўлдирди
22:21 / 29.06.2026
Истанбул оролга айланиши мумкин: Қора ва Мармар денгизлари ўртасида янги канал қурилмоқда
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
18:08 / 09.06.2026