Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвада мигрантлар полиция билан тўқнашди, 82 киши ҳибсга олинди
Полициячилардан бири осмонга қарата огоҳлантирувчи ўқ узган.
Москва шаҳрининг Садовод бозори ҳудудида полиция ходимлари билан тўқнашувдан сўнг 82 нафар чет эл фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлигининг Москва бўйича бош бошқармасига таяниб, «Интерфакс» хабар берди.
Воқеа 15 декабр куни кечқурун содир бўлган. Можаро маҳаллий полициячи 21 ёшли мигрантнинг ҳужжатларини текширишга уринганидан кейин бошланган. Таъкидланишича, у талабга бўйсунмай, полициячини ўз автомобилида бир неча метр судраб, қочишга уринган, сўнг машинадан тушиб, уни бир неча марта урган.
Кўп ўтмай, бир неча ўнлаб мигрантлар воқеа жойига йиғилиб, полиция билан тортишиб кетган. Офицерлар ҳавога бир неча марта ўқ узган, шундан сўнг улар ҳибсга олишни бошлаган.
Қўлга олинганларга нисбатан майда безорилик ва иммиграция қонунчилигини бузганлик моддалари бўйича баённомалар тузилган. Автомобил ҳайдовчисига нисбатан зўравонлик моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
09:59 / 17.07.2026
Москва биржаси индекси 2022 йилдан бери илк бор 2000 пунктдан пастлади
20:25 / 16.07.2026
АҚШ грин-карта талабгорлари учун 100 минг долларлик гаров жорий этиши мумкин
10:31 / 16.07.2026
Қозоғистон миграция назоратини кучайтирмоқда
22:07 / 15.07.2026