Ўзбекистон | 07:44 / 16.12.2023
6805
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда Қатар амири ташаббуси билан таъсис этилган глобал мукофотни топшириш маросими ўтказилади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 15 декабр куни Қатар Қонун устуворлигини таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш бўйича маркази Васийлик кенгаши раиси Али Муҳсин ал-Маррий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Учрашув аввалида раис ал-Маррий давлат раҳбарига Қатар амири Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Бўлажак муҳим халқаро тадбир – Қатар амири ташаббуси билан таъсис этилган “Коррупцияга қарши курашишда улкан ютуқлар учун” глобал мукофотини топшириш маросимини Ўзбекистонда ўтказишга тайёргарликнинг бориши кўриб чиқилди.

Коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш, тажриба алмашиш ва қўшма таълим дастурларини амалга оширишдан икки томон ҳам манфаатдор экани тасдиқланди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид