Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Собиқ ҳарбий Фарғона вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосарига айланди.
Бурҳон Худойбердиевич Қўлдошев Фарғона вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари этиб тайинланди. 18 декабр куни бўлиб ўтган вилоят ҳокимлиги ижроия аппарати йиғилишида у вилоят жамоатчилигига таништирилган.
Бурҳон Қўлдошев 1988 йилда Наманган вилояти, Мингбулоқ туманида туғилган, юриспруденция йўналишида олий маълумотли. 2010 йилдан тайинловга қадар ҳарбий хизматда офицерлик ва раҳбарлик лавозимларида фаолият олиб борган.
Фарғона вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари лавозимида 2019 йилдан бери ишлаб келган Жамшид Хатамов эса Наманган вилояти ҳокими ўринбосари лавозимига ўтказилган.
Мавзуга оид
10:25 / 17.06.2026
Фарғонада ёнғин оқибатида 2 киши ҳалок бўлди
08:45 / 15.06.2026
Фарғонада 1 килограммдан ортиқ гашиш олиб кетаётган шахс қўлга олинди
21:36 / 14.06.2026
Фарғонада "Ласетти" қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди
09:50 / 12.06.2026