Жаҳон | 09:42 / 18.12.2023
6993
1 дақиқада ўқилади

Шимолий Корея баллистик ракета учирди

Қисқа масофали баллистик ракета 570 километр учиб ўтиб, Япон денгизига қулаган.

Фото: KCNA via REUTERS

17 декабр, якшанба куни Жанубий Корея Қуролли кучлари штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси маълум қилишича, КХДР Япон денгизи томон баллистик ракета учирган. Бирлашган қўмита эслатишича, КХДР аввалроқ 22 ноябр куни баллистик ракетани учиришга уринган, бироқ у муваффақиятсиз бўлган. 

Кейинроқ Япония Мудофаа вазирлиги Шимолий Корея томонидан учирилган ракета Япония махсус иқтисодий зонасидан ташқарига тушганини айтди. Япониянинг NHK телеканали маълумотларига кўра, Пхенян қитъалараро баллистик ракетани синовдан ўтказмоқчи, деган хавотирлар бор эди. Бироқ, маълум бўлишича, бу сафар гап анча қисқа масофага эга ракета ҳақида борган.

Жанубий Корея ҳарбийларига кўра, ракета тахминан 570 км масофани босиб ўтган. Унинг учирилиши Шимолий Корея собиқ етакчиси Ким Чен Ир вафотининг 12 йиллигига тўғри келди. 

21 ноябр куни Шимолий Корея ўзининг биринчи ҳарбий сунъий йўлдошини учирди ва у орбитага муваффақиятли етиб борди. 

Мавзуга оид