Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Совуқ урган сабзавотлар истеъмолга қанчалик яроқли экани ҳақида маълумот берилди
Улар заҳарланишга олиб келмаса-да, барча фойдали хусусиятларини йўқотади ва эриганидан сўнг, сақлаш муддати кескин камаяди.
Совуқ тушиши оқибатида бозордаги айрим сабзавот ва меваларни совуқ уриши эҳтимоли юқори. Бу маҳсулотлар ўзининг органолептик хусусиятлари – мазаси, таъмини йўқотади ва истеъмолга яроқсиз ҳисобланади. Бу ҳақда Санэпидқўмита хабар берди.
Қайд қилинишича, ушбу маҳсулотларнинг озуқавий қиймати ҳам пасаяди. Улар заҳарланишга олиб келмаса-да, барча фойдали хусусиятларини йўқотади ва эриганидан сўнг, сақлаш муддати кескин камаяди.
«Умумий овқатланиш корхоналарига қўйиладиган санитария-гигиена талаблари»га кўра, музлаб эриган ва қайта музлатилган озиқ-овқат маҳсулотларини ишлатишга рухсат берилмаган.
Ҳар бир озиқ-овқат маҳсулоти техник жиҳатдан тартибга солиш ҳужжатларига — СанҚваН, ГОСТ (давлат стандарти), ташкилот стандартига асосан сақланишининг муайян талаблари белгиланган. Яъни, ҳар бир маҳсулот қоида ва нормаларда белгиланган маълум ҳарорат ва ҳавонинг нисбий намлигида сақланиши лозим.
Мавзуга оид
20:28 / 18.06.2026
Санэпидқўмита қовун ва тарвуз танлаш қоидаларини эслатди
10:45 / 17.06.2026
Муддати ўтган маҳсулотларни сотганлик учун жарималар оширилиши мумкин
16:35 / 15.06.2026
«Сотилган товар қайтариб олинмайди». Бу қонуний талабми?
17:44 / 02.06.2026