Жаҳон | 09:05 / 19.12.2023
11027
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонликлар Саудия Aрабистонига ишга юборилади 

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони миграция соҳасида ҳамкорлик ўрнатишни режалаштиряпти.

Фото: Kun.uz

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги делегацияси иш берувчилар билан музокаралар ўтказиш мақсадида Саудия Арабистонида бўлди.

Миграция агентлиги хабарига кўра, делегация аъзолари Ар-Риёд шаҳрида кўплаб салоҳиятли иш берувчилар билан музокаралар ўтказди. 

Натижада, ўзбекистонлик малакали мутахассисларни тиббиёт, хизмат кўрсатиш, IT ва ишлаб чиқариш соҳаларида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун жалб қилишга келишиб олинди.

Шунингдек, фуқаролар Саудия Арабистонига ишга кетишидан олдин ушбу давлат стандартлари асосида ўқитилиши алоҳида таъкидланди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид