Пентагон 30 декабр куни Украинага ҳарбий ёрдам учун пул тугашини маълум қилди
АҚШ Мудофаа вазирлиги 1,07 миллиард долларни Украинага юборилган қуроллар ўрнини босадиган янги қурол ва жиҳозларни сотиб олишга сарфлайди. Шундан сўнг, ҳисобрақамда пул тугайди.
Агар Конгресс янги молиялаштиришни маъқулламаса, Пентагон 30 декабрга қадар Украинага юборилган қуролларни алмаштириш учун маблағсиз қолади. Бу ҳақда Bloomberg ёзди.
АҚШ Мудофаа вазирлиги маблағлар тугашининг аниқ санасини биринчи марта белгиламоқда.
Қайд қилинишича, Пентагон 1,07 миллиард долларни Украинага юборилган қуроллар ўрнини босадиган янги қурол ва жиҳозларни сотиб олишга сарфлайди. Шундан сўнг, 30 декабр куни ушбу мақсадлар учун очилган ҳисобрақамда пул тугайди.
«Ушбу маблағлар сарфлангач, Украинага ёрдам кўрсатиш учун мўлжалланган маблағлар тугайди», дейилади Пентагон назоратчиси Майкл МакКорд томонидан Вакиллар палатаси ва Сенатнинг Мудофаа сиёсати ва маблағлар бўйича қўмиталари раҳбарларига йўллаган мактубида.
Нашрнинг қайд этишича, мактуб президент Жо Байден Украинага ёрдам бериш учун сўраган 60 миллиард доллардан кўпроқ маблағ бўйича боши берк кўчадан чиқиш учун Конгрессга босимни кучайтириши мумкин.
Республикачи конгрессменларнинг айтишича, пакет ичига АҚШ билан Мексика чегарасида хавфсизликни яхшилаш чоралари учун ажратиладиган маблағ ҳам кириши керак, акс ҳолда улар буни маъқулламайди. Байден маъмурияти сенаторлар билан қўшимча харажатлар бўйича муроса пакетини муҳокама қилишга ҳаракат этмоқда.
Аввалроқ, Сенатдаги республикачилар 110,5 миллиард долларлик ташқи ёрдам тўғрисидаги қонун лойиҳасини блоклади, шундан 61 миллиард доллари Украина учун мўлжалланган эди. Республикачи сенатор Линдси Грэм фикрича, Украинага кейинги ёрдам масаласи келаси йил ҳал бўлади.
Мавзуга оид
21:07
Путин Остонадаги чиқишида Зеленский офисига зарба берилиши мумкинлигига ишора қилди
20:50
Путин Трампни хавфсиз ҳолатда эмас деб ҳисобламоқда
18:30
Трамп Украина бўйича махсус вакилини танлади. У урушни қандай тугатишни таклиф қилади?
18:24